UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 1 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

14 мар 17:02
Янгиликлар

Кураш

Нуротада Ўзбекистон кубогига старт берилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун Навоий вилоят Нурота туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги бошланди.

Дастлаб, мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Унда сўз олган Ўзбекистон миллий белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Нурота туман ҳокими ўринбосари Шуҳрат Вафоев, Навоий вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбарияти ва бошқалар бугун мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, болалар спортига қаратилаётган юксак эътибор натижасида ёшларимизнинг халқаро спорт майдонларида муваффақиятларга эришаётгани ҳақида таъкидлаб, мусобақада иштирок этаётган полвонларга омад тилашди. 

Спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, бадиий жамоалар томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар маросимга йиғилганлар кўнглига хушнудлик бағишлади.

Шундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда барча вилоятлардан келган 300 нафардан зиёд полвонлар иштирокидаги беллашувларга старт берилди. Мусобақа 16 март кунига  қадар этади.

Жавлон МИРЖУМАЕВ, Гулистон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг белбоғли кураш бўйича бош мураббийи: 

- Белбоғли кураш бўйича жорий йилги илк мамлакат биринчилиги беллашувларига юқори даражада тайёргарлик кўрилган. Барча ҳудудлардан келан ёш полвонларнинг ғолиблик учун бор истеъдодини намоён этаётгани, иқтидорли спортчи-болалар кўпчиликни ташкил этаётганлиги қувонарли ҳол. Албатта, биз ҳам энг сара шогирдларимиз билан иштирок этяпмиз. Ҳозирча, натижаларимиз яхши. Бугунги беллашувлардан бир нечта совринли нактижаларни кўзлаб турибмиз. Албатта, жамоамизни мусобақага етарлича тайёргарлик кўришида Гулистон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида яратилган қулай ва замонавий шарт-шароитлар, мактаб-интернати раҳбариятининг ушбу миллий спорт турига бўлган эътибори ва мураббийларимизнинг жон куярлигида деб биламан.    

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг