UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0

30 апр 23:27
Янгиликлар

Оғир атлетика

Нурудинов Олимпиадада иштирок этадими? Федерация раис ўринбосари бу саволга жавоб берди

Хабар берганимиздек, Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Руслан Нурудинов антидопинг қоидаларини бузгани учун икки йилга четлатилган эди.

Оғир атлетикачимизга берилган жазо 2018 йилнинг 2018 йилнинг 18 декабридан кучга кирди ва 2020 йилнинг 17 декабрь куни якунига етади. 

Табиий савол туғилади: шу йил декабрь ойида дисквалификацияси якунланадиган Нурудинов 2021 йилнинг ёзига қолдирилган Токио Олимпиадасида иштирок эта оладими? Бу саволга Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раис ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудовдан жавоб олдик.

"Ҳа, ҳақиқатан ҳам Русланнинг икки йиллик дисквалификацияси тасдиқланди. Адвокатимиз муддатни камайтириш бўйича суд жараёнларида қатнашди. Бу ҳолатда бериладиган муддат 4-5 йил ҳам бўлиб кетиши мумкин эди. Энг муҳими, биз Руслан Нуридинов қўлга киритган барча медалларни ўз кучида сақлаб қолишга эришдик. Шу йилнинг 17 декабрь куни дисквалификация муддати якунланади. Эртаси кунидан бемалол мусобақаларда иштирок этиши мумкин. Лекин Токио Олимпиадасида қатнаша олмайди. Биринчидан, унинг бугунги жисмоний ҳолати ва спорт формаси, иккинчидан, рейтингдаги ўрни. Русланнинг вазнида ёш атлетимиз Акбар Жўраев бор. Шу йил кузда 21 ёшга тўладиган бу спортчимиз катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори ҳисобланади. Токио Олимпидасида унга катта ишонч билдиряпмиз. Руслан эса спорт формасини тиклаб бориб, келаси йили ўтказиладиган Осиё ва жаҳон чемпионатларида ўзини синаб кўради. Ҳаммаси ўзини қўлида. Насиб қилса, у бу иштироклари орқали 2022 йилги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўради", - деди Ш.Маҳмудов.           


Маълумот учун, Руслан Нурудиновнинг 2012 йили Лондонда ўтказилган Олимпия ўйинларидаги допинг-таҳлили ижобий натижа берган эди. 

Суратда - Акбар Жўраев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг