14 янв 08:30
Янгиликлар
Нью-Делидаги турнирда шахматчиларимиз учун омадли кун
15th Delhi International Open Grandmasters chess tournament мусобақасида мезбонлардан ташқари Россия, Украина, ЖАР, Польша, Миср, Бельгия, Шри-Ланка, Арманистон каби 20дан ортиқ давлатдан жами 251 нафар иштирокчи дона сурмоқда.
Улар қаторида 3 нафар гроссмейстеримиз – Марат Жумаев, Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Сарвиноз Қурбонбоевалар ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказишяпти.
Кеча ўтказилган 7-тур учрашувларидан сўнг Марат Жумаев 7 имкониятдан 5,5 очко жамғариб, қўшимча коэфицентларга кўра 25-поғонадан 16-ўринга кўтарилиб олди. Бешинчи поғонадаги шахматчи ҳисобида ҳам шунча очко бор.
Жумаев 7-партияда ҳиндистонлик Раҳул Сангмани мағлубиятга учратди. Қурбонбоева қора доналарда ўйнашига қарамай, ҳиндистонлик Ратнакарандан устун келди.
Тоҳиржонова эса қора доналарда ҳаракат қилиб, польшалик халқаро гроссмейстер Стопа Жакек билан дурангга эришди. Сарвиноз 5 очко билан 17-24, Гулруҳбегим эса 4,5 очко билан 35-43-ўринларни банд этган.
Фикрлар