09 фев 15:55
Янгиликлар
Бокс/ММА
Нью-Йоркда Поветкин ва Уайлдернинг иши юзасидан суд жараёни бошланди
АҚШнинг Нью-Йорк штатида россиялик Александр Поветкин ҳамда америкалик Деонтей Уайлдер иши юзасидан суд жараёни бошланди.
Бу ишни Нью-Йорк штати Жанубий федерал округ суди кўриб чиқяпти. Судда бир йўла иккита иш кўрилмоқда. Уайлдернинг жамоаси Поветкиннинг промоутерларидан 4,5 миллион доллар талаб қиляпти.
Уайлдер Поветкинга қарши ўтказилмай қолган жангидан тахминан
шунча гонорар олиши керак эди. Россиялик боксчининг қон таркибида тақиқланган
модда аниқлангани боис, чемпионлик жанги бекор бўлганди.
Ўз ўрнида Поветкиннинг жамоаси ҳам Уайлдердан 34,5 миллион доллар талаб қиляпти. Россияликлар жангнинг бекор қилиниши, моддий ва маънавий зарар етказилганини рўкач қилишяпти.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар