UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

23 окт 06:49
Янгиликлар

Футбол

Обамеянгнинг голлари “Арсенал”га иродали ғалабани тақдим этди

Англия премьер лигаси 9-тури доирасида “Арсенал” клуби ўз майдонида “Лестер”ни мағлубиятга учратди.

Гарчи учрашувда дастлаб меҳмонлар ҳисобни очган бўлишларига қарамай (“Арсенал” ҳимоячиси Бельерин ўз дарвозасига гол киритиб қўйди) якунда “тўпчилар” иродали ғалабага эришишди. Биринчи бўлим охирларида айнан Бельериннинг тўп узатишидан кейин Ўзил мувозанатни тиклади. 

Иккинчи бўлимда Ўзил-Бельерин-Обамеянг комбинациясидан кейин захирадан майдонга тушган габонлик футболчи жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан уч дақиқа ўтиб, бу гал Ўзилнинг ажойиб паси ва Обамеянг “дубль”ни расмийлаштирди-3:1.

Ушбу ғалабадан кейин “Арсенал” 21 очко билан турнир жавалининг тўртинчи поғонаси кўтарилди. Улар АПЛ баҳсларида кетма-кет еттинчи ғалабани тантана қилишди.

Англия чемпионати. 9-тур

Арсенал – Лестер 3:1 (1:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 31, автогол Бельерин, 1:1 – 45 Озил, 2:1 – 63 Обамеянг, 3:1 – 66 Обамеянг.

Арсенал – Лено, Мустафи, Лихтштайнер (Обамеянг, 61), Бельерин, Холдинг, Торрейра, Жака, Озил (Рэмзи, 80), Мхитарян (Гендузи, 61), Ивоби, Ляказетт.

Лестер – Шмейхель, Магуайр, Эванс, Чилуэлл, Рикарду Перейра (Геззаль, 69), Ндиди, Амарти, Менди, Мэддисон (Окадзаки, 75), Ихеаначо (Олбрайтон, 61), Варди.

Огоҳлантиришлар: Холдинг (17), Жака (35), Олбрайтон (64), Рикарду Перейра (65).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг