UZ

Сўнгги янгиликлар

13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0

27 авг 13:56
Янгиликлар

Футбол

ОЧЛ. Бугун Одил Аҳмедов жамоаси ўйнайди

Кеча Осиё чемпионлар лигасининг 1/4 финал дастлабки учрашувларига старт берилади.

Саудия Арабистонининг "Ал Наср" клуби ўз майдонида "Ал Садд"ни қабул қилиб, қийинчилик билан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бугун яна иккита ўйин бўлиб ўтади. 

Эътиборимиз дастлаб 16:30да бошланадиган баҳсга қаратилади. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов фаолият олиб бораётган "Шанхай СИПГ" ўз майдонида Япониянинг "Урава Редс" клуби билан беллашади. "Шанхай СИПГ" аввалги босқичда Жанубий Кореянинг "Чонбук Моторс" клубини мусобақадан чиқариб юборди. "Урава Редс" эса Кореянинг бошқа бир жамоаси "Ульсан Хюндай"дан 3:0 ҳисобида устун келди. 

Хитой Суперлигасининг ўтган мавсумдаги ғолиби бу йил ОЧЛни ҳам ютишни мақсад қилган. Бироқ буни амалга ошириш осон бўлмайди. "Шанхай СИПГ"нинг чорак финалдаги рақиби "Урава Редс" анча кучли ҳисобланади. Бу жамоа бежизга 2017 йил ОЧЛда зафар қучмаган. Ўшанда японлар финалда "Ал Ҳилол"дан устун келишганди. Қизиғи шундаки, "Урава Редс" ОЧЛни ютган йили ярим финалда айнан бугунги рақибини мусобақадан чиқариб юборган. 

Лекин биз барибир Одил Аҳмедов жамоасига мухлислик қиламиз. Ўйлаймизки, бу галги тўқнашувда омад шанхайликлар томонида бўлади.

Кечқурун соат 22:45дан бошлаб Саудия Арабистони "Эл Класикоси" гувоҳи бўламиз. Чунки бунда икки азалий рақиблар "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" ОЧЛ ярим финал йўлланмаси учун дастлабки беллашувни ўтказишади. "Ал Иттиҳод" ҳам, "Ал Ҳилол" ўзига яраша бой тарихга эга клуб. "Ал Иттиҳод" аввалги босқичда Эроннинг "Зобаҳан" клубидан устун келган бўлса, "Ал Ҳилол" Саудия Арабистонининг яна бир жамоаси "Ал Аҳли"ни икки ўйин натижасига кўра 4:3 ҳисобида мағлуб этиб чорак финалга чиқди. 

Бугунги баҳс Ромариньо ва Бафетимби Гомиснинг ўзаро тўқнашувига айланиши кутилмоқда. Ромариньо ўтган беш йил ичида ОЧЛда 18та гол уришга муваффақ бўлди. Бафетимби Гомис ҳам тўпурарликда бошқалардан қолишмаяпти ва деярли ҳар ўйинда гол уряпти. Француз ҳужумчиси ҳозирча бу йил ОЧЛда 7та гол урди. Ўтган мавсум эса Саудия Арабистони чемпионатида 30та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол урган. 

ОЧЛ-2019. 1/4 финал. Дастлабки учрашувлар


26 август. 22:45 

"Ал Наср" - "Ал Садд" 2:1


27 август. 16:30 

"Шанхай СИПГ" - "Урава Редс"


27 август. 22:45

"Ал Иттиҳод" - "Ал Ҳилол"


28 август. 17:00

"Гуангжу Эвергранд" - "Кашима Антлерс"

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг