UZ

Сўнгги янгиликлар

08:46Рим "Мастерс". Табило эртаги давом этади, у илк бор 1/2 финалда! 0 08:25Россия кубоги. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди 0 08:04Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг учинчи кунида 18 та медаль! 0 07:43Шаҳрам Ғиёсов Мадримов - Кроуфорд кардида жанг қилиши мумкин 0 07:22Осиё чемпионатининг илк куни уч нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз! 0 07:01"Ювентус" - Италия Кубоги соҳиби! 0 21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0

25 апр 19:10
Янгиликлар

Футбол

ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди

Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашуви бўлиб ўтди.

17-дақиқада Абдулмажид Ал Суват "Локомотив"нинг деярли барча футболчиларини алдаб ўтиб гол урди - 0:1. Орадан икки дақиқа ўтиб Марат Бикмаев бурчак тўпидан сўнг гол урди - 1:1. 

32-дақиқада Машарипов ишлаган пенальтини Марат Бикмаев аниқ амалга оширди - 2:1. Иккинчи тайм бошида Ўнг қанотдан Диёр Туроповнинг узатган тўпини яна ўша Марат Бикмаев дарвозага йўллади - 3:1. 


67-дақиқада Жиҳод Ал Ҳуссайн жарима майдонимиз ичидаги пала партишликдан сўнг ҳисобни қисқартирди - 3:2. Орадан 4 дақиқа ўтгач Алассан НДиайе ҳисобни тенглаштирди - 3:3. 

81-дақиқада Жарима майдонига ёриб кирган Машарипов ўнг оёқда дарвозанинг яқин пастки бурчагини аниқ нишонга олди 4:3. Ҳакам томонидан қўшилган дақиқаларда жаримадан узатилган тўпни Мачадо боши билан дарвозага йўллади - 4:4. 

"А" гуруҳи. 5-тур

"ЛОКОМОТИВ" - "АЛ ТААВОН" 4:4

Голлар: Абдулмажид Ал Суват 17, - 0:1. Марат Бикмаев 19, - 1:1. Марат Бикмаев 32 пенальти, - 2:1. Марат Бикмаев 48, - 3:1. Жиҳод Ал Ҳуссайн 65, - 3:2. Алассан НДиайе 69, - 3:3. Жалолиддин Машарипов 81, - 4:3. Мачадо 90+1, - 4:4.

Амалга оширилмаган пенальти: Мачадо 37 (дарвозабон)

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобурбек Юлдашов, 5.Кахи Махарадзе, 9.Икромжон Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев (22.Муродбек Бобожонов, 85),  18.Тимур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 33.Олег Зотеев, 77.Диёржон Туропов (29.Қувондиқ Рўзиев, 67), 99.Жалолиддин Машарипов.

"Ал Таавон": 22.Фаҳад Ал Шаммари, 3.Абдуллоҳ Кано, 4.Рикардо Мачадо,  10.Жиҳод Ал Ҳуссайн, 14.Муҳаммад Абусабан (6.Абдулраҳмон Ал Барака, 46), 16.Наиф Муса, 17.Маҳмуд Муаз, 19.Алассан НДиайе, 27. Саид Ал Досари 29.Лусиан Санмартэн (70.Муҳаммад Ал Саиари, 62), 80.Абдулмажид Ал Суват.

Бош ҳакам: Абдулраҳмон Иброҳим Ал Жассим (Қатар)

Огоҳлантиришлар: Наиф Муса 7, Марат Бикмаев 40. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг