UZ

Сўнгги янгиликлар

15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0

15 фев 19:53
Янгиликлар

Футбол

Одил Аҳмедов академияси ва РОПСТТМ ҳамкорликда “Олимпия” жамоасига асос солди

Теглар :  Одил Аҳмедов
“Odil Ahmedov football academy” ҳамда Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ўзаро ҳамкорликда “Олимпия” футбол жамоасини ташкил этди.

Лига эса ўз Устави асосида мазкур жамоани Биринчи лига мусобақаси учун рўйхатдан ўтказди.

Лига Уставининг 4.3-бандида у ўз ташаббуси билан болалар-ўсмирлар футболини ривожлантираётган, футбол соҳасига хусусий инвестицияларни киритаётган ҳамда хусусий сектор томонидан ташкил этилган футбол клубларини кириш бадалини тўлаш шарти билан қатнашчилар сафига қабул қилиши мумкин эканлиги белгиланган. Аҳмедов футбол академиясида айни вақтда 9 ёш тоифасидаги жамоалар мавжуд бўлиб, улар сўнгги йилларда мунтазам равишда республика мусобақаларида иштирок этиб келмоқда. 5 йил давомида мазкур мактаб болалар-ўсмирлар футболида ўз ўрнига эга бўлиб улгурганлигини унинг тарбияланувчилари турли ёшдаги Ўзбекистон терма жамоаларига жалб қилинаётгани, бир нечта тарбияланувчи эса аллақачон профессионал шартнома имзолашга улгурганлиги билан изоҳлаш мумкин.

Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази билан ўзаро меморандум асосида академиянинг бир қатор футболчилари мазкур марказда таҳсил олади. Шунингдек, академия марказ спорт базасидан фойдаланиш шартида унинг инфраструктурасига инвестиция киритиб келади. Эндиликда ҳамкорлик натижасида ёш футболчилар Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақаларга қадам қўяди. “Олимпия” Биринчи лигадан ташқари Ўзбекистон кубоги мусобақасида ҳам иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

2022 йилги мавсумда Лига Самарқанднинг “Юниред” ҳамда Андижоннинг “Андижон SGS” жамоалари билан худди шу кўринишда ҳамкорлик қилганди. 2023 йилда “Дўстлик Тошкент”, “Олимпия” каби жамоалар лицензиялаш талаблари асосида профессионал футболга тайёрлаб борилади. Лига босқичма-босқич республиканинг давлат иштироки мавжуд бўлган футбол мактаблари ҳамда академияларини профессионал футбол билан боғлаш масалаларини шакллантириб бормоқда.

Профессионал футбол лигаси “Олимпия” футбол жамоасининг келгуси фаолиятига омад тилайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг