UZ

Сўнгги янгиликлар

13:49Даврон Файзиев Мадримов - Кроуфорд жанги фаворити ҳақида гапирди 0 13:28Конор Шон О'Мэлли билан жанжал ҳақида: "Кўрамиз, ҳал қиламиз!" 0 13:07Леон Эдвардс: "Аввал Билол Муҳаммад, кейин Конор Макгрегор!" 0 12:46Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади 0 12:25Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси асосчиси Набижон Жўраев 70 ёшда! 0 12:04Энди Маррей Женева турнирининг стартидаёқ ютқазиб қўйди 0 11:46Жаҳон чемпионатининг учинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 11:22Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун "қиммат"га тушди 0 11:01Тошкентда Осиё ва Океаниянинг 34 давлати иштирокида Ҳукуматлараро йиғилиш бошланди 0 10:40Махачев Хабиб сингари фаолиятини якунлайдими? Исламнинг ўзи жавоб берди 0 10:19Ковингтон Оливейрани жангга чорлади, Чарльз эса жавобни кечиктирмади 0 09:58"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади? 0 09:37"Эртага Парижга!" Карлос Алькарас "Ролан Гаррос"да ўйнайди + ФОТО 0 09:16Хавьер Мендес Махачев - Порье жангига тахмин билдирди 0 08:55"Каламушларча ҳаракат". Макгрегор Хабибнинг қарзлари ҳақида кескин фикр билдирди 0

15 ноя 08:13
Янгиликлар

Футбол

Одил Аҳмедов: “Майдонда номлар эмас, футболчилар ҳаракат қилишади”

Миллий жамоамиз Сеул шаҳрида Жанубий Корея термасига қандай қаршилик кўрсатади? Табиийки, бўлажак ўйинга қизиқиш жуда юқори. Бунга гуруҳдаги айни ҳолатни сабаб сифатида кўрсатиш мумкин.

Лекин ҳар бир турдан сўнг умумий вазият тамомила ўзгариб кетиши ҳеч гап эмас. Қолаверса, жамоамизнинг кореялик футболчилар билан алоҳида ҳисоб-китоблари бор. Умидвормизки, вакилларимиз корейсларга қарши учрашувларга боғлиқ барча нохуш анъа­наларга ниҳоят, барҳам беришади. Биз муҳим ўйин олдидан терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедовдан эксклюзив интервью олдик.

- Одил, олдинда жамоамизни ўта масъулитли ўйин кутиб турибди. Учрашув икки томон учун ҳам бирдек муҳим. Терма жамоа сардори сифатида шахсан сиз Сеулдаги учрашувдан нималарни кутяпсиз?

- Албатта, ижобий натижа. Шунга яраша, тайёргарлик кўряпмиз. Ҳа, ўйиннинг аҳамияти юқори. Шахсан мен яхши натижа билан қайтишга ишоняпман. Тўғри, осон бўлмайди. Лекин иложсиз ишнинг ўзи йўқ. Шу кунгача Корея майдонида ўтказилган ўйин­ларга боғлиқ статистикамиз жуда пастлигини биламан. Дейлик, у ерда бирор марта ғалаба қозонмаганмиз. Демак, ушбу ёқимсиз ҳолатни бузишга ҳаракат қиламиз.

- Сизнингча, кореяликларни ниманинг эвазига мағлуб этиш мумкин?

- Биринчи галда, ишонч керак. Тенг кучли жамоалар ўйинида айнан ишонч руҳи биринчи ўринга чиқади. Руҳий томонлама яхши шайланиш ҳам муҳим. Жамоамиздаги ҳар бир футболчи ўз имконияти даражасида ўйнаса, ўйлайманки, мақсадга эришамиз. Зеро, футбол - жамоавий ўйин.

- Жанубий Корея термаси ихтиё­рида Европанинг кўзга кўринган клубларида ёрқин ўйин намойиш этаётган легионерлар бор. Қолаверса, учрашув ўз бағрига 60 минг­дан кўп мухлисни сиғдирадиган муҳташам стадионда бўлиб ўтади. Бу ҳолатлар футболчиларимизга қўшимча босим юкламасмикан?

- Аёнки, майдонда номлар эмас, футболчилар ҳаракат қилишади. Ҳар­қалай, юлдузли таркиб доим ҳам ғалабани кафолатламайди. Ўйинга қайси жамоа яхши тайёргарлик кўрса, ўша муваффақиятга эришади. Стадиондаги муҳитга келсак, бу катта муаммо туғдирмаса керак. Ахир бундай аренада биринчи марта ўйнамаймиз. Майдонга тушганингиздан кейин четдаги воқеликлар учун кўзингиз кўр,  қулоғингиз кар бўлиши шарт.

- Агар ғалаба қозонсак, асосий рақибларимиздан бири ҳисобланган корейслардан 5 очкога ўзиб кетамиз, акс ҳолда...

- Нафақат футболчилар, балки мураббийлар ҳам бу ҳолатни тушуниб туришибди. Очкосиз қайтишга асло ҳаққимиз йўқ. Ҳар бир футболчи 6 очколик ўйиндек қараладиган бундай учрашувларда масъу­лиятни икки ҳисса ошириши керак.

- Бундан 4 йил аввалги ЖЧ саралаш босқичида ҳам Ж.Корея термаси билан ўйнагандик. Ўша жамоа ва ҳозиргиси ўртасида фарқ борми?

- Ўзига яраша ўзгариш йўқ эмас. Масалан, бу галги саралаш  баҳслари аввалгиларига қараганда, қизиқарлироқ тус оляпти. Қайсидир маънода бироз кутилмаган натижалар ҳам кузатиляпти. Хусусан, корейслар 4та ўйинда 5 очко йўқотишди. Осиёда футбол жадал суръатлар билан ўсиб боряпти. Лекин умумий олганда, Корея футболи ҳамиша ўз анъаналарига содиқ қолган.

- Энди клубингиз ҳақида: Тошкентга келишингиздан аввал Вадим Афониннинг жамоаси - «Оренбург» билан ўз майдонинг­ларда дуранг ўйнадинглар...

- Биз 3та мусобақада иштирок этяпмиз. Бу ҳар қандай жамоа учун осон эмас. Ҳар 2-3 кунда ўйнашга тўғри келяпти. Боз устига, узоқ парвозлар толиқтириб қўяди. Менимча, «Оренбург» билан ўйинда чарчоқ аломатлари сезилиб қолди. Ўйинларга тикланиш осон кечмаяпти.

- «Краснодар»нинг ЕЛда гуруҳдан чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Ҳаммаси ўз қўлимизда. Гуруҳ доирасидаги қолган 2та ўйинда ғалаба қозонсак, «плей-офф» йўлланмасини қўлга киритамиз.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг