UZ

Сўнгги янгиликлар

16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0

17 окт 12:18
Янгиликлар

Футбол

Одил Аҳмедов: "Ўзбекистон нима учун "Пахтакор" стадионида ўйнамайди, очиғи тушунмайман"

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Қатарни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувдан сўнг терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедовни суҳбатга чорладик.

“Ғалаба қозонамиз деб майдонга чиққан эдик. Биринчи бўлимда бироз эҳтиёткор бўлиб ҳаракат қилдик ва ҳимояга эътибор қаратдик. Иккинчи бўлимда эса Қатар ҳам ҳудди биз каби олдинга ўтди ва айни шу сабаб биз учун ҳужумда зоналар пайдо бўлди”, - дея ўйинга умумий фикрини билдирди Аҳмедов.

- Бугун ҳам КХДРга қарши бўлгани каби майдон чими эркин ҳаракат қилишга ҳалал берди, бу борада нима дея оласиз?

- Ҳа, бу нарса таъсир ўтказади. Ташқаридан унчалик билинмаслиги мумкин, лекин майдонга тушиб ўйнаб кўрган одамга бу нарса дарҳол билинади. Ҳар бир жамоа қайси майдонда ўйнашини танлаши керак. Бу Ўзбекистон миллий терма жамоаси-ку ахир. Нима учун ҳамма шароитлари ва ажойиб майдони бор "Пахтакор" стадионида ўйналмайди, очиғи, тушунмайман. Бу ерда чим яхши эмас.

- Шунга қарамай, бугун самарадорлик кўрсатдингиз.

- Бу футбол, унда доим гол ураман ёки голли пас бераман деб майдонга чиқамиз. Аллохга шукр, бугун ўйиним қовушди ва гол уриб, ҳам голли пас бердим.

- Эктор Купер айни пайтда ҳимояни тартибга келтириб олишга кўпроқ урғу бермоқда. Бош мураббий танлаган тактика ва услуб ўйинчи ва жамоа сардори сифатида сизга маъқул келаяптими?

- Мураббий қандай тактика танлашидан қатъи назар жамоа учун энг керакли нарса - натижа. Танланган услуб натижа берса, демак биз тўғри йўлда бўламиз.

- Мураббий сиз билан сардор сифатида жамоанинг келажакдаги ҳаракатлари ҳақида юзма-юз гаплашдими?

- Бундай мавзуда гаплашганимиз йўқ.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг