UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38Расман: Чемпион Леон Эдвардснинг жанги тасдиқланди 0 12:17Ига Свёнтек Рим WTA 1000 турнирининг илк 1/2 финалчиси 0 11:56Бугун Дўсматов, Холдаров ва Музаффаров Хабаровскда рингга кўтарилади 0 11:35Ортеганинг сейви Гвардиолани йиқилишга мажбур қилди + ФОТО 0 11:14Рим "Мастерс" турнирининг амалдаги чемпионини мағлуб этишди 0 10:53Жангга бир ой қолганда Тагир Уланбековнинг рақиби ўзгарди 0 10:32Нурсултон Рўзибоевнинг америкалик мураббийи мухлисларга мурожаат қилди 0 10:11Тимур Кападзе Олимпия ўйинларидаги шароитлар билан танишиш учун Парижга борди 0 09:50Жаҳон чемпионатига йўл оладиган терма жамоамиз таркиби маълум + ПОСТЕР 0 09:29Расман. UFC Парижда турнир ўтказади + ПОСТЕР 0 09:08Григор Димитров Рим "Мастерс"даги иштирокини якунлади 0 08:47"Реал" "Алавес"ни сочиб ташлади, Гюлер яна гол урди 0 08:26WBC Фьюри-Усик жанги учун махсус камарни тақдим этди + ФОТО 0 08:05UFC юлдузига Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилиш таклифи берилгани маълум бўлди. Жавоб қандай бўлган? 0 07:44Рим "Мастерс". Табило Жоковичдан кейин Хачановни ҳам мусобақадан чиқариб юборди 0

30 дек 21:10
Янгиликлар

Футбол

Одил Аҳмедов: "Хитойга ўтиш ортга ташланган қадам эмас"

"Краснодар" собиқ ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов "Шанхай СИПГ" клубига ўтиши ҳақида гапириб берди.

"Менда Хитой клублари билан бирга, Европадан ҳам таклифлар бор эди. Бироқ, барчасини ўйлаб кўрдим ва шу қарорга келдим. Сабаби Хитойга ўтиш "Краснодар"га максимал фойда келтирарди. Хитой чемпионатига ўтиш ортга ташланган қадам деб ўйламайман. 

Сабаби ҳозир бу чемпионатда жаҳоннинг энг кучли футболчилари ўйнашмоқда ва энг кучли мураббийлари ишлашмоқда. Қарор қабул қилишдан олдин Виллаш-Боаш билан гаплашиб олдим. У жамоадаги вазият ҳақида гапирди, менинг жамоадаги ролимни айтиб берди, шундан кейин ўтишга қарор қилдим", - дейди Аҳмедов.

"Менинг трансферим терма жамоага фойдали бўлади, сабаби мени терма жамоа устозлари кузатиб боришади", - дейди футболчи.

"Афсуски, жамоа билан хайрлаша олмадим, сабаби таътил бошланиши билан учиб кетгандим. Шартномага қўл қўйишдан олдин Сергей Галицкийга қўнғироқ қилдим, бир биримизга омад тиладик. Сергей Николаевич каби инсонлар Россия футболига жуда керак, сабаби у мамлакат футболига кўп ишлар қилмоқда. Унга жамоа билан бирга Россия чемпиони бўлишини тилайман, зеро у бунга ҳақли", - дейди Аҳмедов.

Аҳмедов "Краснодар"га 2014 йилда "Анжи"дан кўчиб ўтганди. Бу клуб сафида ҳамюртимиз 101та ўйинда майдонга тушиб 7та гол урди ва 13та голли пас оширди. Клуб таркибида Россия чемпионати бронза медали соҳибига айланди ва Россия Кубоги финалига чиқди. 2014/15 йилги мавсумда "Краснодар"нинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг