UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради 0 18:39Жошуанинг промоутери Пол билан жанг саҳналаштирилгани ҳақидаги айбловларга жавоб қайтарди 0 18:18Камшибек Кункабаев қачон қайтмоқчи эканлигини айтди 0 17:52Фьюри Усик яқин орада яна бир чемпионлик камаридан воз кечишини айтди 0 17:26Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин 0 17:05Крикет. ЎКФ вакиллари Афғонистонда ўтказилган ҳакамлик семинарида иштирок этди 0 16:44WBO Мелиқўзиевнинг вазнида чемпионлик жангини белгилади 0 16:20"Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон - энг кучлилар". Россиялик Жаҳон чемпиони боксдаги рақобат ҳақида гапирди 0 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси! 0 15:38Бетербиев ва Бенавидес ўзаро жанг ўтказиш истагини билдирди 0 15:15Камшибек Кункабаев қайтмоқчи. У Баҳодир билан жанг қиладими? 0 14:49Шара Буллет нима учун Арман Царукян билан грэпплинг жангини ўтказишга қарор қилганини тушунтирди 0 14:23Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум 0 13:59Қозоғистонда IBA Жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндор боксчилари яхшигина мукофот билан сийланди 0 13:37ФИДE жорий йилги рапид ва блиц бўйича Жаҳон чемпионати иштирокчилари рўйхатини эълон қилди, терма жамоамиз таркиби ҳам маълум 0

14 сен 13:20
Янгиликлар

Теннис

Одил Каримов Ashgabat Cup турнири чорак финалида!

Ўсмир теннисчиларимиздан икки нафари Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида давом этаётган Ashgabat Cup турнирида иштирок этяпти.

Турнирда иккинчи рақам остида таснифланган Одил Каримов илк даврада мезбонлар вакили Пикам Непесовни 6:0, 6:1 ҳисобида мағлуб этганди. Кеча ҳамюртимиз иккинчи босқичда эронлик Сина Моғимидан 6:4, 6:3 ҳисобида устун келди.

Энди Одил Каримов бугун ярим финал чиптаси учун кечадиган баҳсда турнирнинг олтинчи ракеткаси, туркманистонлик Хаджимурот Чориевга қарши кортга чиқади.

Яна бир теннисчимиз Алишер Носиров эса асосий тўрга саралаш баҳслари орқали етиб келганди. У асосий тўрнинг илк даврасида туркманистонлик Алланур Дайанжевга ҳеч қандай имконият қолдирмади - 6:0, 6:0. Лекин у иккинчи босқичда яна бир мезбон теннисчи Арлан Орашевга 1:6, 3:6 ҳисобида ютқазиб қўйди. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг