UZ

Сўнгги янгиликлар

15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0

16 июл 12:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Одилжон Аслонов ўз ғалабаси билан "Кама"га бош совринни тақдим этди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Кеча Россиянинг Оренбург шаҳрида "Ғалаба кубоги" Бутунроссия турнирининг тўртинчи босқичи доирасидаги суперфинал ва учинчи ўрин учун баҳслар бўлиб ўтди.

Финалда "Кама" ва "Ленинград" жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Турнир профессионал бокс форматида бешта вазн тоифасида (-58, -65, -73, -80 ва 86 кг) ўтказилди. Барча жанглар тўрт раунд этиб белгиланганди.

Биз учун эътиборлиси, ҳамюртимиз Одилжон Аслонов (5-0-1) финалда жанг қилган "Кама" жамоаси таркибида россиялик Дмитрий Кармановга қарши рингга кўтарилди ва рақибини очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди. Тўрт раунддан фақат биттасида Карманов устунликка эришган.

Шу тариқа, финал баҳсида "Кама" жамоаси "Ленинград" боксчилари устидан умумий 3:2 ҳисобида устун келиб, бош совринни қўлга киритишди. Аслановнинг ғалабаси жамоасининг умумий муваффақиятига замин яратган. "Кама" иккинчи бор "Ғалаба Кубоги"да зафар қучди. Ўтган йилги финалда ҳам "Кама" айнан "Ленинград" жамоасини худди шу ҳисобда таслим этган эди.  

Учинчи ўрин учун кечган қарама-қаршиликда эса "Москва" жамоаси "Кавказ" боксчиларидан 3:2 ҳисобида устун келишди. "Москва" ўтган йили ҳам учинчи ўринни эгаллаганди. 

"Ғалаба Кубоги"нинг мукофот жамғармаси 7,5 миллион рублни ташкил қилади. Ғалаба қозонган жамоа уч миллион, иккинчи ўрин эгаси икки, учинчи ўрин соҳиби эса бир миллион рубль пул мукофотини қўлга киритди. Боксчилар бугунги ўз ғалабалари учун 30 минг рублдан пул мукофотига ҳам эга бўлишди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг