UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Олти нафар дзюдочимиз European Cup 2024 финалида! 0 21:06МЮ дербида "Ман Сити"ни мағлуб этиб, Англия кубогини қўлга киритди 0 18:57Тайсон Фьюри фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:36Усик Фьюри билан реванш учун гонорарнинг неча фоизини олиши маълум бўлди 0 18:20Ёшларимиз Португалияда Европа кубогидаги иштирокларини бошлашди (қуръа натижалари) 0 18:15Дастин Порье Махачев билан жанг ўзи учун энг сўнггиси бўлиши мумкинлигини айтди 0 17:52"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи 0 17:31Дю Плесси бошқа вазн тоифасида ҳам чемпионлик жангини ўтказмоқчи 0 17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0

26 май 16:16
Янгиликлар

Футбол

ЎФА ПФЛ ўйинларининг намойиш ҳуқуқини сотишга қарор қилди

Теглар :  Футбол
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Профессионал футбол лигаси байроғи остида ўтадиган учрашувларнинг реал вақт режими (интернет онлайн шакл) даги аудиовизуал ҳуқуқларини олиш учун транслятор ва телекоммуникацион компаниялар, шунингдек спорт ҳуқуқи соҳасидаги агентликлар ўртасида тендер эълон қилади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси ФИФA ҳамда ОФК нормалари асосида ўтказиладиган мусобақалар, учрашувлар ва бошқа тадбирларнинг ташкилотчиси сифатида аудиовизуал ҳуқуқларига бевосита эгалик қилади.

Тендерда иштирок этиш ниятида бўлган компаниялар 2020 йил 5 июнь куни (соат 18:00) га қадар расмий сўров юборишлари талаб этилади. Мурожаатлар [email protected] электрон почта манзили орқали қабул қилинади.

Белгиланган муддат якунига етгач тендерда қатнашиш истагини билдирган барча компанияларга аудиовизуал ҳуқуқларнинг қай тартибда тақдим этилиши батафсил маълум қилинган расмий ҳужжатлар жўнатилади, - деб хабар бермоқда ЎФА расмий сайти

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Суперлига баҳсларини намойиш этиши учун ПФЛ МТРКга пул тўлаб келаётган эди. Жаҳонда эса аксинча телеканаллар чемпионат ўйинларини намойиш этиш ҳуқуқини сотиб олишади. Энди бизда ҳам шундай бўлиши кутилмоқда. 


Алишер Никимбаев: "ЎФФ XXI бошида олий лига ўйинларини трансляцияси орқали йилига 100 минг доллар ишлаб топарди"

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг