UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда (соғинганлар учун) 0 11:55Бугун Хабаровскдаги турнирда 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 11:34Даниэль Коллинз Азаренкодан устун келди 0 11:13Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади 0 10:52Чимаевнинг дўсти Майк Тайсон билан бир оқшомда жанг қилади + ПОСТЕР 0 10:31Беш нафар боксчимиз “Элорда кубоги” 1/2 финалида! 0 10:10Арина Соболенко Римда 1/4 финалга чиқди 0 09:49Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди 0 09:28Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида кураш беллашувлари нечта вазн тоифасида ўтказлиши маълум қилинди 0 09:07Расман: UFC Луисвилл турнирининг марказий жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 08:46Рим "Мастерс". Табило эртаги давом этади, у илк бор 1/2 финалда! 0 08:25Россия кубоги. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди 0 08:04Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг учинчи кунида 18 та медаль! 0 07:43Шаҳрам Ғиёсов Мадримов - Кроуфорд кардида жанг қилиши мумкин 0 07:22Осиё чемпионатининг илк куни уч нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз! 0

01 фев 18:57
Янгиликлар

Футбол

ЎФА ва ЎзДЖТСУ раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди + ФОТО

Теглар :  Футбол
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида ЎФА раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мутасаддилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда томонлар илмий, ўқув-услубий, педагогик иш фаолиятлари, халқаро ҳамкорлик бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ўзаро тажриба алмашиш, хорижий мутахассислар иштирокида маъруза-семинарлар, илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш тўғрисида фикр алмашдилар.

Учрашувда мутахассис ва профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашишларини йўлга қўйиш, хорижий ва маҳаллий мутахассисларни машғулотларга жалб этиш, университетнинг иқтидорли талабалари орасидан истеъдодли футболчиларни саралаб олиш, ҳакам, селекционер ва мураббийликка иқтидори бор ёшларга таълим бериш ва соҳага жалб этиш борасида келишувга эришилди.

Шунингдек, суҳбат давомида футбол мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, илмий-методик ва инновацион технологияларни жорий этиш орқали футбол соҳасида етук ва чуқур билимга эга кадрлар тайёрлаш бўйича ЎФА қошида Футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази ҳам фаолият кўрсатаётганлиги, келишув иккала томон учун ҳам манфаатли бўлиши таъкидланди.

Университетнинг «Футбол» кафедраси профессор-ўқитувчиларини ассоциациянинг халқаро ўқув курсларига мураббийлар таълими бўйича инструктор ёки инструктор ассистенти сифатида жалб қилиш ва тингловчиларнинг билимларини такомиллаштириш мақсадида футболга замонавий, илмий-таҳлилий материаллар жорий этиш, улар устида биргаликда ишлаш масалалари муҳокама қилинди. 

Учрашув якунида ЎФА ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида Меморандум имзоланди. Унга кўра, томонлар Ўзбекистонда футболни аҳоли ўртасида энг оммавий спорт турига айлантириш, Университет талабаларидан юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш, саралаб олиш ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, мамлакат футболини ривожланган мамлакатлар билан рақобат қила оладиган даражага етказиш, халқаро талаб ва стандартлар асосида футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш, футбол клублари фаолиятини ривожлантириш, терма жамоалар учун ўқув-машқ жараёнини самарали ташкил этиш, мамлакатимизда футбол бўйича йирик халқаро мусобақалар, жумладан, ўсмирлар, ёшлар ва хотин-қизлар жамоалари ўртасида жаҳон ва қитъа биринчиликларини ўтказишда иштирок этадиганларини саралаш ҳамда улар «С» тоифа сертификатларини олиши учун уларни қўллаб-қувватлаш борасида яқиндан ҳамкорлик қиладилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг