UZ

Сўнгги янгиликлар

11:13Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади 0 10:52Чимаевнинг дўсти Майк Тайсон билан бир оқшомда жанг қилади + ПОСТЕР 0 10:31Беш нафар боксчимиз “Элорда кубоги” 1/2 финалида! 0 10:10Арина Соболенко Римда 1/4 финалга чиқди 0 09:49Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди 0 09:28Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида кураш беллашувлари нечта вазн тоифасида ўтказлиши маълум қилинди 0 09:07Расман: UFC Луисвилл турнирининг марказий жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 08:46Рим "Мастерс". Табило эртаги давом этади, у илк бор 1/2 финалда! 0 08:25Россия кубоги. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди 0 08:04Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг учинчи кунида 18 та медаль! 0 07:43Шаҳрам Ғиёсов Мадримов - Кроуфорд кардида жанг қилиши мумкин 0 07:22Осиё чемпионатининг илк куни уч нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз! 0 07:01"Ювентус" - Италия Кубоги соҳиби! 0 21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0

13 май 11:32
Янгиликлар

Футбол

ОФК май ойида учта мусобақага қуръа ташлайди

Теглар :  ОФК
Май ойида ОФКни бир нечта тадбирлар кутмоқда.

Хабарингиз бор, шу йилнинг 25 сентябрдан 20 октябрга қадар Қувайтда футзал бўйича навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бунда қитъамизнинг энг кучли 16 футзал миллий терма жамоалари иштирок этади. 


26 май куни ОФК қароргоҳида футзал бўйича Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилади. 


Ундан олдинроқ эса, яъни 24 май куни яна иккита мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади: U-17 Осиё чемпионати ва U-20 Осиё чемпионати саралаш ўйинлари. 


Маълумот учун навбатдаги U-17 Осиё чемпионати 2023 йил Баҳрайнда, U-20 Осиё чемпионати эса 2023 йил Ўзбекистонда ташкил этилади. 


Ҳар иккала мусобақанинг саралаш босқичи марказлашган тартибда ўтказилади. U-17 Осиё чемпионати саралаш баҳсларига Австралия, Бангладеш, Индонезия, Иордания, Қирғизистон, Уммон, Саудия Арабистони, Тожикистон, Ўзбекистон ва Вьетнам мезбонлик қилади. Мусобақа муддати: 2022 йил, 1-9 октябрь.  


U-20 Осиё чемпионатига саралаш учрашувлари марказлашган тартибда Баҳрайн, Индонезия, Ироқ, Иордания, Қирғизистон, Лаос, Мўғулистон, Уммон, Саудия Арабистони ва Тожикистонда бўлиб ўтади. Мусобақа муддати: 2022 йил, 10-18 сентябрь.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг