UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди 0 18:51Каспер Рууд Женевадаги турнирда 1/2 финалга йўл олди 0 18:30Конор Макгрегорга Ислам Махачевнинг камари қизиқ эмас! 0 18:09"Ҳумо" еттита янги трансферни эълон қилди ва жамоанинг 3 нафар аъзоси билан шартномани узайтирди 0 17:48Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади. Рақиблар маълум! 0 17:27Коллинз 23 та учрашувда 21 тасида ғалаба қозонди, у Топ-10`га қайтади 0 17:06Усик Дуэйн Жонсон фильмида ММА афсонаси ролини ижро этади 0 16:45Нурхон Қурбонова кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди! 0 16:24"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт стерлинг ишлаб олиши мумкин 0 16:03Жокович Geneva Open 1/2 финалига чиқди 0 15:42Конор қайтиши ҳақида: "Мен тайёрман, навбатга туришсин" 0 15:21Сафия Бурханова ўз йўналишида тенгсиз эканини исботлади! 0 15:00Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг" 0 14:57Бразилия ва Кореяни таслим этган Ўзбекистон жаҳон чемпионатининг 1/2 финалига чиқди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:39"Вискини ташла ва машғулотларга кириш". Усман Макгрегорга мурожаат қилди 0

25 мар 16:53
Янгиликлар

Футбол

ОФК ОЧЛнинг қолдирилган ўйинлари бўйича бир қарорга келди, "Пахтакор" жойлашган гуруҳ баҳслари Тошкентда ўтиши мумкин

Теглар :  ОФКОЧЛПахтакор
Ўзбекистонлик таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўзининг Телергамдаги каналида ОФКнинг ОЧЛ Ғарбий Осиё минтақасидаги ўйинлар учун чиқарган қарорини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, уч ҳафта олдин Доҳа (Қатар, Эрон ва Ироқ) ва Дубай (БАА ва Саудия Арабистони)да футбол федерацияларининг вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтганди. Унда учта вариант таклиф этилиб, улардан энг ноқулайи ўйинларни июль ойи охиригача қолдириб, уларни марказий турнир тамойили бўйича ўтказиш эди.

Бу вариант Токио Олимпиадасида иштирок этиши керак бўлган Саудия Арабистонига ёқмади. Энди бу имконият мавжуд эмас, энг ноқулай вариант энг мақбулига айланди.

ОФК Осиёнинг ғарбий минтақасидаги мамлакатларга Чемпионлар Лигаси ўйинларини фақат августда тикланишини ва саёҳатсиз ўтказилишини расман маълум қилди.

Бу нимани англатади? Энди ОФК мусобақалар қўмитаси ҳар бир гуруҳ учун мамлакатни танлаши керак ва бу учун аризалар қабул қилинишини кутади. Масалан, Қатар иккита гуруҳ учун рақобат қилади, аммо якуний қарорни ОФК қабул қилади.

Ўзбекистон ҳам битта гуруҳ ўйинларини қабул қилишга уриниши мумкин ("Пахтакор" иштирок этадиган гуруҳ ўйинларини). Шу билан бирга бу ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати учун синов бўлиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг