20 сен 18:29
Янгиликлар
Оғир атлетика. Адҳамжон Эргашев жаҳон чемпионатида совриндор бўлди
Бугун терма жамоамиз ўзининг мусобақадаги дастлабки медалини қўлга киритди.
Нанкин ўсмирлар Олимпиадаси ва Осиё ўйинлари совриндори Адҳамжон Эргашев вазни -67 килограммгача бўлган спортчилар ўртасида силтаб кўтариш машқи бўйича бронза медалига сазовор бўлди. Юртдошимиз даст кўтаришда 146 килограмм билан тўртинчи натижа қайд этди. Силтаб кўтаришдаги 182 килограмм вакилимизга учинчи ўринни тақдим қилган бўлса, Эргашев умумий ҳисобда 328 килограмм натижа билан тўртинчи поғонада қолди.
Оғир атлетика бўйича ЖЧ. Таиланд.
Эркаклар, -67 кг
1. Лижун Чен (Хитой) – 337 кг (150 + 187)
2. Людонг Фен (Хитой) – 333 кг (153 + 180)
3. Жонг Жу Пак (КХДР) – 330 кг (142 + 188)
4. Адҳамжон Эргашев (Ўзбекистон) – 328 кг (146 +182)
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мусобақада иштирок этадиган терма жамоамизнинг қолган вакилларига ҳам омад ва зафарлар тилаб қолади.
Фикрлар