UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0 14:23Goal АПЛда мавсумнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди 0

24 май 09:47
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатининг 1-кунидан ФОТОРЕПОРТАЖ

Кеча пойтахтимизда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бошланди.

Юнусобод туманидаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Халқаро оғир атлетика федерацияси Бош котиби Муҳаммад Жалуд, Қурилиш вазири ва Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси Ботир Зокиров, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва бошқа расмийлар ҳамда меҳмонлар иштирок этди.

Эркаклар ўртасида -55 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини иқтидорли атлетларимиздан Оғабек Нафасов ҳимоя қилди. Кутилганидек, ҳар икки машқда ҳам олтин медаль учун ҳамюртимизга қозоғистонлик Аблай Ауелханов рақобатчи бўлди. 

Даст кўтариш машқи биринчи уринишда Оғабекдан омад юз ўгирди ва 104 кг тош иккинчи уринишдагина атлетимизга бўйсунди. Қозоғистонлик Аблай учинчи уринишда 108 тошни кўтарди ва Нафасов 109 кг натижа қайд этсагина, рақибини ортда қолдириши мумкин эди. Бироқ Оғабекнинг учинчи уриниши (109 кг) ҳам ҳакамлар томонидан инобатга олинмади ва Нафасов кумуш билан чекланишга мажбур бўлди.

Силтаб кўтариш машқида дастлаб 126, кейин 129 кг тошни кўтаришни уддалаган Оғабек учинчи имкониятидан олдиноқ камида кумуш медални нақд қилиб қўйди. Қозоғистонлик атлет биринчи уринишдаёқ 132 кг натижа қайд этгач, эквадорлик Зурита Вальехо Хосе (127 кг) кучли учликни якунлаб бергани аниқ бўлди. Олтин медаль учун курашда эса омад яна меҳмон спортчига кулиб боқди. Ҳамюртимизга 133 кг тош бўйсунмаган бўлса, Аблай такрорий (учинчи) уринишда 140 кг тошни кўтара олди. 

Шу тариқа, Оғабек Нафасов терма жамоамизга дастлабки (3 та кумуш) медалларни тақдим этди.   

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг