UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Даниил Медведев Мадриддаги учрашувни охиригача етказа олмади 0 11:17Алекс Волкановски қачон қайтиши мумкинлигини айтди 0 10:41ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган 0 10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0 09:59Свёнтек - Mutua Madrid Open иккинчи финалчиси! 0 09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0 09:17Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 0 08:56Арина Соболенко Mutua Madrid Open бош соврини учун кортга чиқади 0 08:35Канело неча раунд ичида Мунгияни нокаут қилмоқчи эканлигини айтди 0 08:14Ҳумоюн Султонов Осиекдаги турнирда 1/4 финалга чиқди 0 07:53Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга қарши Осиё чемпионлиги учун майдонга тушади 0 07:32Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирининг илк куни 6 нафар дзюдочмизга мухлислик қиламиз 0 07:11WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди 0 00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0

18 сен 17:01
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон Кубоги очилиш маросими бўлиб ўтди

Теглар :  Оғир атлетика
Юздан зиёд ўғил болалар ва етмишга яқин қизлар иштирок этиши кутилаётган мусобақада юртимизнинг энг кучли ҳамда терма жамоага номзод атлетлари супачага кўтарилади.

Эркаклар -55 кгдан 109+ кг вазнлилар ҳамда аёллар ўртасида -45 кгдан 87+ кг вазн тоифасигача спортчилар медаллар учун кураш олиб боришади. 

Мусобақа очилиш маросимида Ўзбекистон республикаси касаба уюшмалари вакили Баҳодир Таджиев, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси вице-президенти Шахрилло Маҳмудов, оғир атлетика фахрийлари ва кўплаб меҳмонлар иштирок этишди. 

Ўзбекистон республикаси касаба уюшмалари вакили Таджиев Баҳодир Муҳитдинович сўзга чиқиб, юртимизда оғир атлетика спорти ривожи учун қилинаётган ишлар, эришилаётган ютуқлар ва бундан кейин амалга оширилиши зарур бўлган ишлар ҳақида фикр билдирди.

Шунингдек, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси вице-президенти, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози" фахрий унвони соҳиби Махмудов Шахрилло Шарипович сўзга чиқди. 

"Бугун мана Токио Олимпиадасидан кейинги дастлабки мусобақада кўришиб турибмиз. Янги цикл бошланмоқда. Ортда қолган Олимпиадада юртимиз шарафини 4 нафар оғир атлетикачи ҳимоя қилган бўлса, уларнинг уч нафари касаба уюшмалари аъзоси ҳисобланарди. Шу сабабли, фурсатдан фойдаланиб, уюшма аъзоларига ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Акбар Жўраевнинг ғалабаси нафақат спортчи, Ўзбекистон оғир атлетика терма жамоаси, балки барчамизники. 

Умид қилиб қоламиз, бугун мамлакат кубогида супачага кўтарилаётган ёш спортчиларимиз ичидан ҳам Парижда бўладиган келгуси Олимпиада ғолиб ва совриндорлари чиқади. Риода олтин медални қўлга киритдик, Токиода ҳам олтинга эга чиқдик. Шунинг учун, Парижда кумуш олсак ҳам натижамиздан қаноатланишмайди. Аммо Олимпиадада ҳар қандай медаль шунчаки қўлга киритилмаслигини ҳам таъкидлаб ўтмоқчиман. Бир нафар спортчи бу даражага кўтарилгунча, қанчадан-қанча инсон меҳнат қилади.

Барчангизни кўриб турганимдан яна бир бор хурсандман. Ўйлайманки, Кубок баҳслари муросасиз курашлар остида ўтади ва кўплаб қувонарли лаҳзаларга сабаб бўлади", - деди Шахрилло Махмудов.  

Шунингдек, тадбир давомида Токио олимпиадаси чемпиони Акбар Жўраев, Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари Баҳром Мендибоев ва Эржас Болтаев ҳамда спортчининг биринчи мураббийи Фарход Мирзажоновга миллий зар тўнларимиз кийдирилди.  

Тадбир сўнгида мамлакат мадҳияси янгради ва мусобақа расман очиқ деб эълон қилинди. 

Эслатиб ўтамиз, оғир атлетика бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтади ва 20 сентябрга қадар давом этади. 

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг