UZ

Сўнгги янгиликлар

07:00Гап йўқ! Муроджон Аҳмадалиев Иноуэ билан жанг учун қанча гонорар олиши маълум бўлди 0 01:57Жаҳонгир Зокиров хитойлик рақибини мағлубиятга учратди ва ЖЧ финалига чиқди 0 01:39Тўрабек Хабибуллаев ҳам ЖЧ финалига йўл олди! 0 01:03ЖЧ ярим финалида "ўзбекча дерби" бўлиб ўтди 0 00:07Абдумалик Халоков иштирокидаги жанг муддатидан олдин якунланди 0 23:44Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди 0 23:14Навбаҳор Ҳамидова Жаҳон чемпионати финалига чиқди 0 19:35Ўсмирларимиз 18 та медаль билан Осиё чемпионатида биринчи бўлишди! 0 19:14Акмалжон Исроилов ЖЧ ярим финалига йўл олди 0 18:30Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Қолганлар эса тайёр" 0 18:09Шодиёр Мелиқўзиев чорак финалда япониялик боксчига имкониятни бой берди 0 17:45"Дэвис кубоги": Гонгконг — Ўзбекистон ўйини учун қуръа ташланди, ўйинлар эртадан бошланади 0 17:22Дана Уайт: "Дональд Трамп — UFC мухлиси ва менинг 25 йиллик дўстим" 0 17:00АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум 0 16:38Сабина Бобоқулова катта устунлик эвазига ғалаба қозониб, ЖЧ ярим финалга йўл олди 0

10 мар 16:00
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика бўйича Қорақалпоғистон чемпионати ўтказилди

Теглар :  Оғир атлетика
Нукус олимпия захиралари коллежида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида Қорақалпоғистон чемпионати якунланди.


Мусобақада Беруний тумани, Нукус ва Тахиатош шаҳарларидан 100 дан зиёд спортчи 7 вазн тоифасида ўзаро баҳслашди.

– Бу ўзига хос саралаш беллашувларида “Баркамол авлод” спорт ўйинлари ва мамлакат чемпионатида иштирок этадиган кучли спортчилар танлаб олинади, – дейди мусобақа бош ҳаками Фозил Ўразимбетов. – Ғолиблар март ойининг охирида Чирчиқ шаҳрида ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этади.

Оғир тошларни даст ва силтаб кўтариш бўйича энг яхши натижани қўлга киритган нукуслик Зуҳра Узоқбергенова, Сайёра Қайпназарова, Жазийра Матмуратова, Бозоргул Рейимбергенова, Муяссар Жамоладдинова, Малика Мадатбоева, Беруний туманидан Дина Тожибоева ўз вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллади.

Ўсмир йигитлар ўртасида ўз вазн тоифасида бошқаларга имконият қолдирмаган оғир атлетикачилар тахиатошлик Далат Ўтебрев, Қувонч Боймуратов, Ўмирбой Мавленов, Шаҳимардон Кемалов, нукуслик Айберген Аяпбергенов, Бекзод Жамолов, Муҳаммаддин Муратбоев, Нурабулла Абдуллаев ғолиблик шоҳсупасидан ўрин олди.

Ғолибларга медаллар ва Ўзбекистон чемпионатига йўлланма топширилди.


Аминбой Ортиқбоев, ЎзА

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг