UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 0 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0 12:42Расман. Маҳмуд Мурадов UFC ростеридан ўчирилди 0 12:21Саида Мирзиёева Нодирбек Абдусатторовни табриклади 0 12:00Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади 0

09 фев 08:45
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. IWF 2024 йилги асосий мусобақалар рўйхатини эълон қилди

Теглар :  Оғир атлетика
Халқаро оғир атлетика федерацияси(IWF) 2024 йил мобайнида ўтказиладиган 8 та муҳим мусобақалар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати келгуси йили Перу давлатининг Лима шаҳрида ўтиши белгиланган бўлса, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини Испания мамлакати қабул қилиши назарда тутилган.

Шунингдек, ёшлар-ўсмирлар ва катталар ўртасидаги Ҳамдўстлик чемпионати Фижининг Сува музофотида бўлиб ўтади.

Ҳар учта мусобақанинг ўтказилиш саналари Халқаро оғир атлетика федерацияси(IWF) ва қабул қилувчи давлатлар келишуви асосида эълон қилинади.

2024 йил мобайнида Париж-2024 Олимпиадасининг сўнгги йўлланмаларини тақдим этадиган бир қатор қитъавий мусобақалар ташкил этилиши ҳам тасдиқланди.

Тасдиқланган дастурга биноан Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлланмалари тақдим этиладиган Пан Америка қитъаси чемпионати келгуси йил январь-феврал ойларида ўтказилиши белгиланган бўлиб, қабул қиладиган мамлакат ва аниқ саналари кейинроқ эълон қилиниши назарда тутилди.

Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмалари бериладиган Европа чемпионати 2024 йил 17-28 феврал кунлари Туркиянинг Анталия шаҳри мезбонлигида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Океания қитъаси учун Париж-2024 Олимпиадаси саралаш мусобақалари кейинги йили 23-28 феврал кунлари Янги Зеландия давлатининг Окланд шаҳрида ташкил этилади. Айнан шу кунлари яшил қитъанинг ёш оғир атлетикачилари ушбу мамлакатда Океания ёшлар ва ўсмирлар чемпионатида иштирок этиши Халқаро оғир атлетика федерацияси(IWF)  тақвим режасидан жой олган.

Осиё қитъаси оғир атлетикачилари Париж-2024нинг сўнгги чипталарини қўлга киритиш учун 2024 йилнинг 20-27 феврал кунлари мамлакатимиз пойтахти Тошкент спорт майдонларида кураш олиб боради.

Эътиборли жиҳати, оғир атлетика бўйича Париж-2024 Олимпиадасининг энг сўнгги йўлланмалари айнан Ўзбекистонда тақдим этилиши билан тўрт йиллик Олимпия цикли якунланади.


Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг