UZ

Сўнгги янгиликлар

20:49Қаршида Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0 20:28Дмитрий Бивол: "Ҳозир Бетербиевни унутиб туришим лозим" 0 20:07Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди 0 19:46"Ролан Гаррос". Даниэль Коллинз муваффақиятли старт олди 0 19:25Ислам Махачев: "Порье билан жангим тўлиқ давом этмайди" 0 19:04Дунёнинг 7-ракеткаси қаторасига иккинчи йил ҳам "Ролан Гаррос"ни 1-даврадаёқ тарк этди 0 18:43Анчелотти Лига 1`да 9-ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин 0 18:22Зарруҳ Адашев Хабиб Нурмагомедовга мурожаат қилди + ФОТО 0 18:01Вазирликда икки томонлама ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди 0 17:40МУТОЛАА УЧУН: Бокс тарихидаги даҳшатли қайтишлар: Муҳаммад Али, Форман, Кличко, Тайсон... 0 17:19Суперлига. 10-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари маълум 0 16:58Даниил Медведев "Ролан Гаррос"даги юришини бошлади 0 16:37Ислам Махачев UFC'нинг янги қўлқоплари ҳақида: "Энди кўпроқ қон тўкилади" 0 16:16Конор билан бир оқшомда жанг қиладиган собиқ UFC чемпионининг янги рақиби эълон қилинди 0 15:55Модрич фаолиятини якунлаши ҳақида: "Ҳали вақти келмади" 0

10 дек 18:18
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Жаҳон кубоги олдидан мураббийларимиздан кутилмаган қарор

Теглар :  Оғир атлетика
Бугун Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида оғир атлетика бўйича Жаҳон кубоги старт олди.

Йилнинг сўнгги нуфузли мусобақаларидан бирида сайёрамизнинг энг кучли полвонлари ғолиблик учун баҳс олиб боради. Шубҳасиз, унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ғолиблик учун курашади. Сизларни Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қиладиган мазкур мусобақа атрофидаги қизиқарли маълумот ва фактлар билан таништириб ўтамиз:

Терма жамоамиз иштирокчилар сони бўйича кучли учликда.

Шубҳасиз, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳар бир мусобақада етакчилар қаторида тилга олинади. Бу мусобақада ҳам вакилларимиз асосий таркиб билан иштирок этмоқда ва ғолиблик учун баҳс олиб борадиган вакилларимиз сони 11 нафарни ташкил қилади. Бу Хитой (20) ва Жанубий Корея (16) терма жамоаларидан сўнг учинчи кўрсаткич демакдир.

Адҳамжон Эргашев ўз вазнини ўзгартиради.

Мусобақанинг кутилмаган жиҳатларидан бири маҳоратли спортчимиз Адҳамжон Эргашев ушбу мусобақада -73 килограмм вазн тоифасида иштирок этиши бўлди. Маълумки, вакилимиз -67 кг. тоифада иштирок этиб келарди ва ушбу вазнда Токио Олимпиадаси йўлланмасини деярли нақд қилиб қўйган. Мураббийлар штабининг мазкур қарори эса кўпчиликни таажжублантирди. Негаки, бу вазнда Олимпиада рейтингида еттинчи поғонани эгаллаб турган Достон Ёқубов иштирок этиб келар эди. Демак, Жаҳон кубогида Эргашев ва Ёқубов елкма-елка юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Уларнинг асосий рақиби эса, шубҳасиз, мусобақа мезбонлари бўлади.

Жаҳон кубогида вакилларимиз иштирок этадиган тақвим:

10 декабрь:
-73 кг: Адҳамжон Эргашев ва Достон Ёқубов
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров

11 декабрь:
-55 кг: Муаттар Набиева ва Нигора Абдуллаева
-89 кг: Сарварбек Зафаржонов
-64 кг: Кумушхон Файзуллаева
-71 кг: Нигора Сувонова

12 декабрь:
-81 кг: Турсуной Жабборова
-109 кг: Акбар Жўраев
+87 кг: Долера Давронова

Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ушбу сана муносабати билан барча ҳамюртларимизни муборакбод этиб, атлетларимиз шарафига мадҳиямизнинг Хитой аренасида бир неча бор янграшини тилаб қолади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг