UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0

13 фев 20:32
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Милан Михайлович ЎзДЖТСУда семинар ўтказди

Теглар :  Оғир атлетика
Сербия Оғир атлетика федерацияси президенти Милан Михайлович Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетда меҳмон бўлди.

Бугун, 13 февраль куни Белград давлат университети профессори, Сербия оғир атлетика федерацияси президенти, Халқаро Оғир атлетика федерацияси техник комитет аъзоси, Европа оғир атлетика федерацияси мураббийлик ва илмий изланиш комитети аъзоси Милан Михайлович Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетда меҳмон бўлди.

Даставвал меҳмон университетда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди ҳамда оғир атлетика таълим йўналишида теҳсил олаётган талабалар учун семинар ташкил этилди.

Семинарда сербиялик олим спорт соҳасидаги илмий тадқиқот ишларида инновациялардан фойдаланиш, илмий-ижодий янгиликлар ва креатив лойиҳалардан фойдаланиш борасида талабаларга зарур тавсияларини берди.

Шундан сўнг Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори, профессор Махмуджон Болтабаев билан расмий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, айниқса талабаларга оғир атлетика таълим йўналишларида замонавий билимларни бериш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш масалалари келишиб олинди. Шунингдек, Сербиядаги жисмоний тарбия ва спорт олий таълим муасасалари билан алоқалар ўрнатиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Маълумот учун, Милан Михайлович пойтахтимизда ўтказилган 6-Халқаро бирдамлик мусобақасида иштирок этди. 2020 йил 14 февралда бошланадиган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳам қатнашиши режалаштирилган.

ЎзДЖТСУ матбуот хизмати 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг