UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Шунақаси ҳам бўлар экан. БРИКС ўйинларининг синхрон сузиш баҳсларида бир нафар спортчи иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди! 0 19:10Ҳумоюн Тўхтамуродов Оpen FC билан шартнома тузди + ФОТО 0 18:48Соболенко Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этмайди 0 18:25BoxRec нашри P4P рейтингини янгилади. Исроил Мадримовнинг рақиби ҳали ҳамон етакчи! 0 18:02"Порту" 41 ёшли Пепе билан шартномани узайтирмайди 0 17:38UFC чемпионлик жангини расман эълон қилди + ПОСТЕР 0 17:16Terra Wortmann Open. Хуберт Гуркачда қийин ғалаба 0 16:45Ўрта вазн тоифасининг келажаги сифатида қаралаётган жангчига рақиб берилди 0 16:16Премьер-лига янги мавсумнинг 1-тур жуфтликлари маълум 0 15:43Украинанинг Париж-2024 Олимпиадаси учун таркиби маълум 0 15:20Раоничга 47 та эйс ёрдам берди 0 14:58Тўлқин Қиличев БРИКС ўйинларининг боксчиларимиз учун аҳамияти ҳақида гапирди 0 14:35«Ал Ҳилол» 175 миллион евролик трансферга тайёргарлик кўрмоқда. Барчаси «Евро»дан кейин ҳал бўлади 0 14:12Қозоғистонлик UFC жангчиси: "Менинг даражам - Топ-5" 0 13:41"Бостон" чемпионлик бўйича "Лейкерс"дан ўтиб кетди 0

10 дек 18:48
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Муаттар Набиева рейтинг мусобақасида мутлоқ ғолибликни қўлга киритди

Шу кунларда Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида оғир атлетика бўйича қизлар ўртасида халқаро турнир ўтказилмоқда.

Мусобақанинг аҳамиятли томони шундаки, атлетлар ушбу мусобақа орқали Олимпия ўйинларига рейтинг очколарини жамғарадилар. Турнирда юртимиз шарафини Муаттар Набиева, Кумушхон Файзуллаева, Долера Давронова ва Турсуной Жабборовалар ҳимоя қилишмоқда.

Қувонарлиси, бугун турнирда -55 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Муаттар Набиева даст кўтаришда 90 кг., силтаб кўтаришда эса 115 кг. тошни ўзига бўйсундирди ва олтин медаль соҳибасига айланди.

Эртага ўтказиладиган баҳсларда Кумушхон Файзуллаева (-64 кг) супачага кўтарилса, 12 декабрь куни Турсуной Жабборова (-76 кг) ва Долера Давронова (-87 кг) медаллар учун кураш олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг