UZ

Сўнгги янгиликлар

09:29Расман. UFC Парижда турнир ўтказади + ПОСТЕР 0 09:08Григор Димитров Рим "Мастерс"даги иштирокини якунлади 0 08:47"Реал" "Алавес"ни сочиб ташлади, Гюлер яна гол урди 0 08:26WBC Фьюри-Усик жанги учун махсус камарни тақдим этди + ФОТО 0 08:05UFC юлдузига Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилиш таклифи берилгани маълум бўлди. Жавоб қандай бўлган? 0 07:44Рим "Мастерс". Табило Жоковичдан кейин Хачановни ҳам мусобақадан чиқариб юборди 0 07:23"Манчестер Сити" "Тоттенхэм" майдонида ғалаба қозониб, сўнгги тур олдидан пешқадамга айланди 0 07:02Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи куни ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли ўтди 0 19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0

27 май 21:38
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Муҳаммадқодир Тоштемиров - ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби, Ҳожиакбардан 2та бронза

Хабарингиз бор, Тошкентда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бир оз олдин -81 кг вазн тоифасидаги атлетлар чиқишларини якунлашди.  

Ушбу вазнда бир йўла икки нафар атлетимиз медаллар учун кураш олиб боришди. 

Даст кўтариш машқида, кумуш ва бронза медаллари учун кураш ўта муросасиз кечди. 2003 йил таваллуд топган иқтидорли спортчимиз Ҳожиакбар Олимовга (150 кг) бронза учун 1 кг, кумуш учун эса атиги 2 кг етмади.  

Кутилганидек, Муҳаммадқодир Тоштемиров (161) ишончли тарзда барча рақибларини ортда қолдириб олтин медални қўлга киритди. Биринчи ўринни нақд қилгач, спортчимиз жаҳон рекордини янгилашга уриниб кўрди, аммо Тоштемиров штангани ушлаб қола олмади.  

Қайд этиш лозим, Муҳаммадқодир энг яқин таъқибчисини 9 кгга ортда қолдирди.  

Шу куни ҳар икки машқда ҳам Муҳаммадқодирга бас келадиган рақиб топилмади. Атлетимиз ишончли тарзда, катта фарқ билан (иккикураш натижасига кўра 16 кг) рақибларини ортда қолдирди ва даст кўтариш, силтаб кўтариш ҳамда иккикурашда ҳам олтин медалларга эга чиқди. 

Яна бир ёш спортчимиз, Ҳожиакбар Олимов ҳам ишончни оқлади ҳамда силтаб кўтариш ва иккикураш натижасига кўра бронза медалларини қўлга киритди. 

Шу тариқа, -81 кг вазнли атлетларимиз терма жамоамиз ҳисобига 3та олтин ва 2та бронза медалини қўшиб қўйишди.


Оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати
Эркаклар, -81 кг

1. Муҳаммадқодир Тоштемиров (Ўзбекистон) - 343 (161 + 182) кг;

2. Карен Маргарян (Арманистон) - 327 (152 + 175) кг;

3. Ҳожиакбар Олимов (Ўзбекистон) - 326 (150 + 176) кг.




Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг