UZ

Сўнгги янгиликлар

11:14Евро-2024. Кечаги уч ўйиннинг "man of the match"лари аниқланди 0 10:53Бугун 5 нафар эркин курашчимиз БРИКС ўйинларининг финалида гиламга чиқади 0 10:32Rothesay Classic. Остапенко чемпионлигини ҳимоя қила олмади 0 10:11Жервонта Дэвис: "Ломаченконинг адабини берадиган пайт келди" 0 09:50Евро-2024. Бугун Португалиянинг юриши бошланади 0 09:29Хамзат Чимаев бекор бўлган жангига илк бор муносабат билдирди 0 09:08Terra Wortmann Open. Медведев муваффақиятли старт олди 0 08:47Сабриэль Матиас: "Уни Австралияда нокаутга учратаман" 0 08:26"Милан" ҳимоячисини 100 млн еврога сотишга тайёр 0 08:05UFC'даги тожик - Муҳаммад Наимовнинг рақиби ўзгарди 0 07:44Исраэль Адесаньянинг рақиби ва жанг санаси маълум. У яна камар учун жанг қилади + ПОСТЕР 0 07:23Ҳасанбой Дўсматов 17 йил олдинги архив сурати билан бўлишди + ФОТО 0 07:02"Порту" "Барселона" ҳимоячисини харид қилиши мумкин 0 23:25Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 Олимпиадаси учун яна иккита йўлланмага эга чиқди! 0 19:18Алекс Перейра: "Қисқа вақт ичида жангларни қабул қилиш мен учун янгилик эмас" 0

10 мар 00:06
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Оғабек Нафасов биринчи бўлиб "жангга" киради

Теглар :  Оғир атлетика
8-15 март кунлари Лас-Вегасда ўсмирлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтиши ҳақида аввал хабар берган эдик.

Бизникилардан биринчи бўлиб бугун, 9 март куни Оғабек Нафасов супачага чиқади. Маҳаллий вақт билан соат 11:00да (Ўзбекистонда янги кун кириб келган паллада: Тошкент ва Лас-Вегас орасидаги фарқ -13 соат) 55 килограммгача  вазн тоифасидаги атлетлар баҳс бошлашади.

Жами 13 спортчи ўз омадини синаб кўради. АҚШ ва Мексика термалари иккитадан вакил билан қатнашади. Оғабекнинг рақиблари орасида мезбонлар ва уларнинг энг яқин қўшниларидан ташқари Туркия, Туркманистон ва Италия жамоаси аъзоларини санаб ўтиш мумкин.

10 март куни 11:00 да қизлар -49 кгвазн тоифасида мусобақага киришади. Совриндорлар сафида Нигора Абдуллаева ҳам бўлади деб умид қиламиз.

11 март куни 12:00 да Асадбек Наримонов (-73 кг)медаллар сари юришни бошлайди.

Роса бир суткадан сўнг чемпионликка асосий даъвогаримиз Кумушхон Файзуллаеванинг (-64 кг) навбати етади.

12 март куни 17:00 да Нигора Сувонованинг (-71 кг) халқаро спорт аренасидаги дебютига гувоҳ бўламиз.

13 март соат 14:00 дан Турсуной Жабборованинг (-81 кг) ҳар бир уриниши ғалаба сари етаклашини кутамиз.

Ўша куни кечқурун Мирҳосил Мирзабоев (-96 кг) супачага кўтарилиб, нималарга қодир эканлигини намойиш этади.

8 март куни деярли барча спортчиларимиз Шаҳрилло Маҳмудов, Жўра Зоиров ва Акобир Усмонов раҳбарлигида астойдил шуғулланишди. Фақат Оғабек Нафасов алоҳида режа асосида эртанги мусобақага тайёргарлик кўрди.

Ватандошларимиз ўзларига билдирилган ишончни оқлашади деган умиддамиз ва уларга омад ёр бўлишини тилаймиз!

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев,

Лас-Вегас, АҚШ

Рейтинг:    

Фикрлар

   
10 мар 05:07:18
Shaxzod Abdumalikov
Sport bitta reklamani aylantiruvirib xit qivordi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг