UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0

20 мар 13:45
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Ўз уйингда деворлар ҳам суяйди ёхуд Хивада ўтган мусобақада мезбонлар тенгсиз!

Теглар :  Оғир атлетика
Қадимий ва навқирон Хива шаҳри мезбонлик қилган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди.

Хива шаҳридаги Миллий ва Олимпия спорт турларига ихтисослаштирилган мактаб-интернатда 4 кун давом этган мусобақада жами 193 нафар ўсмир ва қизлар ғолиблик учун супачага чиқишди. Шундан 116 нафарини ўсмирлар, 77 нафарини эса қизлар ташкил қилди. Иштирокчилар ҳам ўсмирлар, ҳам қизлар ўртасида 10 тадан вазн тоифасида мусобақалашди.

Чемпионатда мезбонлар тўлиқ таркиб билан қатнашди (10 нафардан ўсмир ва қиз). Наманган ва Бухоро вилоятларининг эса қизлари тўлиқ таркиби билан иштирок этган бўлса, ўсмирлардан Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилоятидан 10 нафар спортчи супачага кўтарилди.

Медаллар жамғаришда кутилганидек мезбон Хоразм вилояти вакиллари жами 11та медаль (4та олтин, 4та кумуш, 3та бронза) билан 1-ўринни эгаллашди. 2-ўринни умумий 7та медаль (4-1-2) билан Андижон вилояти спортчилари банд этишган бўлса, кучли учликни 5та медаль (3-2-0) билан Бухоро вилояти спортчилари якунлаб беришди.

Кеча эса Хивада катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бошлаб юборилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг