UZ

Сўнгги янгиликлар

09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0 09:17Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 0 08:56Арина Соболенко Mutua Madrid Open бош соврини учун кортга чиқади 0 08:35Канело неча раунд ичида Мунгияни нокаут қилмоқчи эканлигини айтди 0 08:14Ҳумоюн Султонов Осиекдаги турнирда 1/4 финалга чиқди 0 07:53Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга қарши Осиё чемпионлиги учун майдонга тушади 0 07:32Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирининг илк куни 6 нафар дзюдочмизга мухлислик қиламиз 0 07:11WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди 0 00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0

17 окт 12:35
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика: Ўзбекистон терма жамоаси Хитой ва Эронни ортда қолдириб, қитъада биринчи бўлди

Теглар :  Оғир атлетика
Баҳрайнда оғир атлетика бўйича поёнига етган жаҳон чемпионатида мамлакатимиз спортчилари 29 та мамлакат терма жамоалари орасида умум жамоада 1-ўринни эгаллади.

Эътиборлиси, чемпионатнинг деярли ҳар бир кунида ҳамюртларимиз совринли ўринларни қўлга киритиб, Ўзбекистон спорт шарафини улуғлади.

Чемпионатнинг дастлабки кунида 67 кг вазн тоифасида Адҳамжон Эргашев 3 та олтин медални, кейинги кунларда 73 кг вазн тоифасида Достон Ёқубов даст кўтаришда бронза, силтаб кўтариш ва икки кураш натижасига кўра, олтин, 81 кило оғирликдаги баҳсларда Муҳаммадқодир Тоштемировда 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига, ёш спортчимиз Оғабек Тўхтаев бронза медалига, 87 кг вазн тоифасидаги беллашувларда ҳамюртимиз Турсуной Жабборова даст кўтаришда кумуш, икки курашда бронза медалига эга чиқишди.


Мусобақанинг 102 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шарофиддин Амриддинов 1 та олтин ва 2 та бронза медалларига мушарраф бўлиши ғалабаларимиз бардавом эканлигини кўрсатди.

Шу ўринда айтиш лозим, Амриддинов даст кўтариш машқида 172 кг билан Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони қатарлик Элбаҳ Фаресни ортда қолдириб, олтин медаль соҳибига айланиши юртимизда ушбу вазнда яна бир иқтидор соҳиби камолга етаётганлигини англатмоқда.

Сўнгги сарҳисобга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 3 та кумуш, 10 та бронза медали билан 1-ўринни, 4 та олтин, 5 та кумуш, 7 та бронза медаль олган Эрон вакиллари 2-ўринни, 4 та олтин, 3 та кумуш медаль соҳиби бўлган Хитой терма жамоаси кучли учликни якунлаган бўлса, Қозоғистон, Баҳрайн жамоалари улардан кейинги поғоналардан жой олишди.

Яна бир ўзига хос жиҳати Ўзбекистон терма жамоаси Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати ғолиблари Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраевнинг иштирокисиз шундай натижага эришиш билан қитъа чемпионатида илк бор медаллар сони жиҳатдан доимий пешқадамлар Хитой ҳамда Эрон терма жамоаларини ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Жорий йилнинг 5-16 декабрь кунлари Колумбияда ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаган мазкур чемпионат давомида ундан иштирок этган 29 та давлат терма жамоаларидан атиги 13 таси совринли ўринларни қўлга киритди. 16 та терма жамоалар эса ўз юртларига медалсиз қайтишди.

Қитъа чемпионатида зафар қучган оғир атлетикачиларимиз бугун Тошкентга қайтиб келишади.

Тўлқин РЎЗИЕВ.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг