UZ

Сўнгги янгиликлар

10:36Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо... 0 10:15Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида 6 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз! 0 09:54Сауль Альварес ва Хайме Мунгия тарозига чиқди (ФОТО) 0 09:22Алекс Перейра Жон Жонс билан жанг қилмоқчи 0 09:00Кутилмаган хабар: Бетербиев - Бивол жанги қолдирилди 0 07:54Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0

25 фев 09:31
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Самарқандда жаҳон чемпионатига борадиган ёш оғир атлетикачилар аниқланмоқда

Теглар :  Оғир атлетика
Хабар берганимиздек, шу кунларда Самарқандда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда.

Жорий йил март ойида Албанияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига саралаш мусобақаси бўлган чемпионатнинг ортда қолган кунларида бир қатор вазнларда ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Жумладан қизлар ўртасида 55 килограм вазнда ўтказилган баҳсларда қашқадарёлик Шаҳноза Жабборова даст кўтаришда 78, силтаб кўтаришда 100 ва икки кураш натижасига кўра, 178 кило тошни ўзига бўйсундирди ва олтин медалга сазовор бўлди. Кумуш медаль яна бир қашқадарёлик оғир атлетикачи Зиёда Худойқуловага насиб этди. У даст кўтаришда 74, силтаб кўтаришда 85, икки курашда 160 кило тошни кўтаришга эришди. Ушбу вазнда бронза медалига эга чиққан наманганлик Зарбону Раҳимжонова 61/74/135 кўрсаткични қайд этди.

Шунингдек, ўғил болалар ўртасида 55 килограммда Миразиз Мирсобиров (Наманган) 94/120/214 билан олтин,  Бобур Ёқубов (Жиззах) 90/105/195 билан кумуш ва  Наврўз Маҳмудов (Самарқанд) 86/103/189 билан бронзали бўлишди. Ўсмирлар ўртасида 61 килограмм вазнда Азизбек Шомуротов (Хоразм) 103/134/237, Жавоҳир Ғафуров (Самарқанд) 102/123/225, Омадбек Содиқжанов (Наманган) 101/123/225 шохсупадан жой олишди.

Бугун, 24 феврал куни қизлар ўртасида 59 килограммда, ўғил болалар орасида эса 67, 73, ва 81 кило оғирликда Ўзбекистон чемпионлари аниқланади.

Мамлакат биринчилиги баҳслари 27 февралга қадар давом этади.




Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг