UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0 14:43Хабиб Нурмагомедов Махачевнинг бурчагида бўладими? Исламнинг ўзи жавоб берди 0 14:22Коллинз Страсбург турнири бош соврини учун кортга чиқади 0 14:01Бугун хоккей бўйича жаҳон чемпионатида финалчилар аниқланади 0 13:40Бугун ОЧЛ ғолиби аниқланади 0 13:19Суҳроббек Отажоновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби эълон қилинди 0 12:58Кураш бўйича Осиё чемпионатида қочоқлар жамоаси ҳам иштирок этади 0 12:37Фьюрининг промоутери Усикнинг камаридан маҳрум қилинишига муносабат билдирди 0 12:26Фирдавс Ҳасанов Combat FC камари учун октагонга кўтарилди 0

22 апр 08:02
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Ёш Муҳаммадқодир Тоштемиров Осиё чемпионатининг бирйўла учта медалга сазовор бўлди

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати ўзининг энг қизғин палласига кириб бормоқда.

Кеча 81 кг вазн тоифаси вакиллари супачага кўтарилишди. Ушбу вазнда юртимиз шарафини Муҳаммадқодир Тоштемиров ва Хожиакбар Олимов ҳимоя қилишди. 

Эътиборлиси, айнан бизнинг атлетлар шу куни супачага чиққанлар ичида энг ёшлари эди - Муҳаммадқодир 2001 йил, Хожиакбар эса 2003.

Даст кўтариш машқида Олимов барча уринишлари омадли чиқди ва 146 кг натижа қайд этди.

Муҳаммадқодир эса ушбу вазн "гигантлари" хитойлик Ли Дайин ва Лю Ксяо Жунга қаршилик кўрсатишга қайсидир маънода муваффақ бўлди. Сабаби айнан Тоштемиров Хитой термаси вакилларига энг яқин кела олди ҳамда бронза медалини қўлга киритди. 

Ғолиблик учун курашда Ли ва Лю нафақат рақибларидан сезиларли даражада "қочиб кетишди" балки кетма-кет жаҳон ва Осиё рекордини ҳам янгилашга муваффақ бўлишди. Аввалига тажрибали Лю Ксяо Жун 174 кг кўтариб, рекорд ўрнатган бўлса, орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас, Ли Дайин ҳамюртининг натижасини 1 кгга яхшилади. 

Силтаб кўтариш машқида эса барчаси ўзгариб кетди. Муҳаммадқодир режага асосан ҳар уч имкониятидан унумли фойдаланди ва 185, 190 ва 193 кг тошни ўзига бўйсундира олди. 


Ундан сўнг супачага туркманистонлик атлет чиқди ва 195 кг тошни кўтарди, лекин техник хато туфайли ҳакамлар уринишни инобатга олишмади. Мураббийлар вазиятни такроран кўришни сўраши, эътирозларига қарамай ҳакамларнинг фикри ўзгармади. 

Даст кўтаришда рекорд ўрнатган Ли Дайин айнан охирги уринишда елкасидан жароҳат олди чоғи, силтаб кўтаришда биринчи уринишдаёқ хатога йўл қўйди. Жароҳат кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди ва Ли кейинги уринишларида ҳам штангани кўтара олмади. Оқибатда олтин учун курашган Ли Дайин умуман медалсиз қолди ҳамда бронза олади деб турганимиз, Муҳаммадқодир Тоштемиров силтаб кўтариш ва икки кураш бўйича кумуш медалга сазовор бўлди.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг