UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20Бокс қўлқопларининг сиз билмаган тарихи (Мутолаа учун) 0 15:54"Арсенал" товон пули 130 миллион евро бўлган ўйинчини харид қиладими? 0 15:29Мураббий: "Царукян - масҳарабоз" 0 15:04Кремлёв: "Россия Олимпиадада боксчилари йўқлигидан хеч нарса йўқотмайди" 0 14:42Чендлер Конор билан жанг ҳақида: "Ёрворадиган" жанг қилишга ваъда бераман" 0 14:20Жозе Моуринью нима сабабдан Туркияда ишлашга рози бўлганини тушунтириб берди 0 13:56Дана Уайт Мексика мустақиллиги кунида ўтказиладиган UFC турнири ҳақида гапирди 0 13:32Ольга Забелинская уч карра Осиё чемпиони, Янина Кускова эса кумуш медални қўлга киритди! 0 13:07Умар Кремлёв Томас Бах билан муносабат ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 12:39Эронга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон МТЖда йўқотиш 0 12:17О'Мэлли яқин орада рақибини билиб олади, эҳтимолий рақиб маълум 0 11:55Енгил атлетикачиларимиз Жанубий Кореядаги Осиё чемпионатида қатнашишади 0 11:33Чендлер Конор Макгрегор билан жанг ўтказилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 11:04Мбаппе Евро-2024 мусобақасидан аввал жароҳат олди. Ҳужумчи кечаги машғулотларда иштирок этмаган 0 10:40Бугунги UFC турнири бонуслари кимларга насиб этди? 0

17 ноя 11:42
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетикачи Рустам Жангабоевга “Nexia” автомобилининг калити топширилди

Рустам Жангабоевга “Nexia” автомобилининг калити топширилди Нукусда жорий йил сентябрь ойида Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинлари совриндори бўлган қорақалпоғистонлик спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Янгидан бунёд этилган Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган олий спорт маҳорат мактабида ташкил этилган тадбирда спорт фахрийлари, мураббийлар, ёш спортчилар иштирок этди. 

Қитъамизнинг энг кучли спортчилари беллашган нуфузли мусобақада мамлакатимиз терма жамоаси таркибида қатнашган оғир атлетикачи Рустам Жангабоев биринчи ўринни эгаллаб, олтин медалга сазовор бўлди. У 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида олтинчи ўринни, Қатарнинг Доха шаҳрида ўтказилган Осиё кубоги мусобақасида биринчи ўринни, жорий йил апрель ойида Туркманистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади. 

Тадбирда Ватанимиз байроғини баланд кўтариб, халқаро мусобақаларда юртимиз довруғини дунёга танитган спортчи Рустам Жангабоевга “Nexia” автомобилининг калити топширилди.

Шунингдек, V Осиё ўйинларида муваффақиятли қатнашиб, бронза медалга сазовор бўлган спортчилар – муайтай бўйича Уббиниёз Тўрениёзов, эркин кураш бўйича Давлетбике Яхшимуратова ва Севара Ешмуратова ҳамда спортчиларни мусобақаларга тайёрлаган мураббийлар Мансур Чашимов, Қутлимурат Жуманов, Дамир Ҳасанов ва Нукусбой Даниёровга телевизорлар топширилди.

Ғолиб спортчиларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов табриклаб, совғалар топширди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг