UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0

27 июл 22:01
Янгиликлар

Футбол

Оғир атлетикачиларимиз онлайн машғулотда ўз маҳоратларини намойиш қилишди

Теглар :  Оғир атлетика
Бугун оғир атлетика бўйича терма жамоамиз вакиллари учун онлайн машғулот бўлиб ўтди.

Ҳозирда нафақат Осиё балки, жаҳоннинг етакчи терма жамоалари қаторида тилга олинадиган мазкур жамоамиз машғулотини МОҚ ва Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раҳбарияти кузатиб борди. Машғулотда терма жамоамизнинг тажрибали мураббийлари 12 нафар спортчимизнинг ҳаракатларини назорат қилиб боришди.


Машғулот давомида терма жамоамизда фаолият олиб бораётган қозоғистонлик мутахассис Ержас Болтаев ҳар бир спортчимиз учун индивидуал ёндашаётгани ҳақида таъкидлаб ўтди.

“Ҳозир барча спорт турларида илм-фан ўсиб бормоқда. Шу жумладан, оғир атлетикада ҳам. Кечаги методикани бугун бутун бошли жамоага бир хилда қўллаб бўлмайди. Ҳар бир спортчи билан алоҳида ишлаш керак. Бу орқали жамоадаги атлетларнинг кучсиз жиҳатларини бирдек ривожлантириб бориш мумкин”, – деди Ержас Болтаев.



Оғир атлетикачиларимизнинг куни кеча илк бор ташкил қилинган онлайн халқаро мусобақада муваффақиятли иштирок этишгани кўпчиликнинг диққат-марказида бўлди. Бугунги тадбир давомида полвонларимизга янада катта мотивация бериш мақсадида шу каби онлайн мусобақаларни янада кўпайтириш бўйича таклиф ва фикрлар билдирилди. Хусусан, яқин вақт ичида Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан катта масштабдаги халқаро онлайн мусобақани ташкил қилиш устида иш олиб борилаётгани ҳақида таъкидланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг