UZ

Сўнгги янгиликлар

10:41"Бавария" — "Реал" учрашувида ким бош ҳакам бўлиши маълум 0 10:20Гимнастикачи қизларимиз Жаҳон кубоги босқичини еттита медаль билан якунлашди 0 09:59Дунёга машҳур рэпер Снуп Догг Теренс Кроуфордга қарши жанг одидан Исроил Мадримовни қўллаб-қувватлади + ФОТО 0 09:38Ўзбекистон U-18 терма жамоаси гуруҳ пешқадами Таиланддан ҳам устун келди. Бугун 1/2 финал! 0 09:17Бугун Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи якунланади 0 08:48Исроил Мадримов Ўзбекистонга қайтди + ФОТО 0 08:21UFC тарихида илк бор аёл анонсер ишлади + ФОТО 0 07:54Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этадиган иккинчи велоспортчимиз номи ҳам маълум! 0 07:32Янги тарихга бир қадам қолди. Бугун Ўзбекистон - Индонезия ўйини бор 0 18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0

26 июл 14:43
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатида биринчи бўлишди ФОТОГАЛЕРЕЯ

17-25 июль кунлари Тошкент оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилди.

Қитъамизнинг 21 мамлакати вакиллари баҳс олиб борган мусобақада жамоалариз ҳам ўсмирлар, ҳам ёшлар тоифасида умумий ҳисобда пешқадамлик қилдилар.

Беллашувлар якунлангач, мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Вазир ўринбосари Муроджон Исмоилов ва Вазир маслаҳатчиси Авазбек Каримов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосарлари Равшан Ирматов, Азизжон Камилов ҳамда Шерзод Ташматов иштирок этиб, барча йўналишда совриндор бўлган жамоаларни қутлашди. 

Қуйида чемпионат якунлари бўйича энг яхши жамоа ва спортчилар, ўрнатилган рекордлар билан танишасиз:

Ёшлар тоифасида:

Йигитлар:
1. Ўзбекистон
2. Эрон
3. Қозоғистон

Қизлар:
1. Вьетнам
2. Ўзбекистон
3. Ҳиндистон

Умумий ҳисобда:
1. Ўзбекистон
2. Қозоғистон
3. Вьетнам

Ўзбекистон терма жамоасининг жами қўлга киритган медаллари: 12 та олтин, 4 та кумуш ва 16 та бронза.

Беллашувларда 2 та Осиё ва 1 та ёшлар ўртасидаги жаҳон рекорди ўрнатилди.

Энг яхши эркак спортчи: До Ту Тонг (Вьетнам)
Энг яхши аёл спортчи: Ванесса Сарно (Филиппин)

Ўсмирлар:

1. Ўзбекистон
2. Саудия Арабистони
3. Қирғизистон

Қизлар:
1. Ўзбекистон
2. Ҳиндистон
3. Вьетнам

Умумий ҳисобда:
1. Ўзбекистон
2. Ҳиндистон
3. Вьетнам

Ўзбекистон терма жамоасининг жами қўлга киритган медаллари: 13 та олтин, 13 та кумуш ва 14 та бронза.

Энг яхши спортчилар: К Дуонг (Вьетнам) ва Анжелин Колония (Филиппин)

Беллашувларда 8 та Осиё ва 7 та ўсмирлар жаҳон рекорди ўрнатилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг