UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 1 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

31 окт 09:30
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетикачиларимиздан олтин медаллар

Теглар :  Оғир атлетика
Жанубий Кореянинг Янггу шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё Кубоги ҳамда клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари бошлангани хақида хабар бериб ўтгандик.

Бугун, мусобақанинг иккинчи кунида -58 кг. вазн тоифасида чиқиш қилган Муаттар Набиева даст кўтаришда 91 кг, силтаб кўтаришда 106 кг, умумий 197 кг. натижа билан Осиё кубогида олтин медалга сазовор бўлди. Демак, Муаттар Осиё кубоги ҳамда клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида делегациямиз ҳисобига дастлабки олтин медални келтирди. 

Бугун шунингдек, эркаклар ўртасида 77 кг. вазн тоифасида иштирок этган Сарвар Тоштемиров даст кўтаришда 143 кг, силтаб кўтаришда 168 кг, умумий ҳисобида 311 кг. оғирликни ўзига бўйсундириб, олтин медаль соҳибига айланди. Натижада мусобақанинг биринчи кунида кумуш ва бронза медалларига эга чиққан ўзбекистонлик атлетлар бугун делегациямиз ҳисобига бир йўла иккита олтин медални қўшиб қўйишди. 

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи кун натижаларига кўра эркаклар ўртасида 56 кг. вазн тоифасида Муҳаммадали Қахрамонов даст кўтаришда 111 кг, силтаб кўтаришда 145 кг. оғирликни ўзига бўйсундириб, умумий 256 кг. натижаси билан бир йўла олтита кумуш медалларини қўлга киритганди. ( 3та кумуш Осиё Кубогида, яна 3 та кумуш клублар ўртасидаги қитъа чемпионатида). 

Хотин-қизлар ўртасида 48 кг. вазн тоифасида чиқиш қилган Махлиё Тоғоева эса даст кўтаришда 68 кг, силтаб кўтаришда 87 кг, иккикурашда умумий 155 кг. натижа билан бронза медалига эга чиққан ва терма жамоамиз ҳисобига учта бронза медалини қўшиб қўйганди. 

Маълумот учун, мусобақалар 2 ноябрга қадар давом этади. Эртага, 31 октябрь санасида аёллар ўртасида 63 ҳамда 69 кг. вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилса, эркаклар ўртасидаги баҳслар 77 кг. вазн тоифасида ташкил этилади. Мусобақалар давом этади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг