UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0

23 июн 09:30
Янгиликлар

Спорт курашлари

Олим Ҳикматов карантин, курашчиларимизнинг ҳолати ва ички рақобат ҳақида

Бутун дунёни қамраб олган коронавирус пандемияси барча соҳаларда бўлгани каби спортга ҳам жиддий зарар етказди ва бу жараён ҳозир ҳам давом этмоқда.

Олимпиада бир йилга кечиктирилди. Барча халқаро ва ички мусобақалар бекор қилинди. Спортчилар уй шароитидаги машғулотлар билан чекланишяпти. Албатта, бу элга келган тўй ва бутун дунё бир хил шароитда. Лекин эртага мусобақаларга бошланганидан кейин бу натижага яхшигина таъсирини ўтказиши мумкин. Биз айни мавзуда эркин кураш бўйича Ўзбекистон катталар терма жамоаси бош мураббийи Олим Ҳикматовдан интервью олдик.      

- Олим ака, коронавирус пандемияси бутун дунёга келган синов бўлди. Мана уч ойдирки, мусобақалар йўқ. Тўғри, машғулот ўтказиляпти. Аммо, якка тартибдаги бу машқлар умумий машғулот ўрнини боса олмайди. Шу маънода, эркин курашчиларимизнинг бугунги ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

- Дарҳақиқат, пандемия бутун дунёга вабо сифатида келди. Курраи заминимизнинг барча давлатларида бу вирусга қарши кескин кураш кетяпти. Сиз айтгандек, барча халқаро ва ички мусобақалар бекор қилинган. Ҳатто, тўрт йилда бир маротаба ўтказиладиган Олимпиада ҳам бир йилга кечиктирилди. Бироз ажабланарлиси, бундан бир-икки ой олдин бутун дунё спортчилари карантин ҳолатига ўтган бир пайтда доғистонлик курашчилар спорт залларида қолиб, бемалол машғулотларни давом эттиришди. Бунинг оқибати эса кейинчалик яхши бўлмади. Курашчилар орасида коронавирусни юқтириб олганлар ва ҳатто мураббийларда ўлим ҳолати ҳам кузатилди. Биз учун спортчиларимиз ва уларнинг оила аъзоларининг соғлиғи биринчи ўринда тургани учун бу масалага жиддий ёндашдик. Курашчиларимиз уй шароитида машғулотларни ўтказишди ва бу жараён бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Машғулот пайтида ҳам ниқоблар ечилмади. Барча санитария-гигеиник талабларга риоя қилган ҳолда машғулотларни олиб боришяпти. Андижон, Бухоро, Хоразм ва бошқа вилоятларда терма жамоага номзод курашчиларимиз бор. Улар билан видео онлайн-машғулотлар ташкил этиляпти. Тўғри, бугунги кунда курашчиларимиз умумий спорт формаларининг эллик фоизига тушиб қолган. Лекин бу ҳавотирли ҳолат эмас. Умумий тарздаги ўқув-машғулот йиғинларига рухсат берилса, бир-икки ой ичида аввалги спорт формаларига қайтиб олишади. Пандемия йўқолиб, терма жамоамиз аъзолари йил охиригача бир-иккита халқаро мусобақада иштирок этишса, бундан ҳам яхши бўлар эди. Европанинг бир нечта мамлакат терма жамоалари ўқув-машғулот йиғинларини бошлаб юборишган. Польша, Руминия, Болгария, Россия спорт курашлари терма жамоалари шулар жумласидан. Насиб қилса, бизда ҳам тез орада вазият юмшаб, спортчиларнинг машғулотга қайтишига рухсат беришса керак. Тахминан икки ҳафталарда Дукентда йиғин бошлашимизга умид қиляпман.    

- Шу йилнинг ўзида жаҳон чемпионати ўтказилиши мумкин деган хабарлар чиққанди. Умуман, ҳозирги ҳолатдан келиб чиқсак, спортчининг мусобақага оптимал формада тайёр бўлиб олиши учун қанча вақт керак бўлади?

- Куни кеча Бирлашган кураш дунёсининг навбатдан ташқари онлайн йиғилиши бўлиб ўтди. Унда катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатини келаси йил Норвегияда ўтказишга келишиб олинди. Бу йил ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилиши мумкин. Лекин бутун дунёдаги пандемик вазият юмшамаса, бу мусобақа ҳам бекор қилинади. Куз ойларида ўтказилган тақдирда ҳам кўп давлат қатнашмайди. Мусобақага талаб даражасида тайёрланиш учун камида икки ой, яъни иккита ўқув-машғулот йиғини керак бўлади.

- Олимпиаданинг бир йил кейинга қолдирилиши эркин курашчиларимиз учун фойдали бўлдими ёки аксинча?

- Токио-2020 Олимпиадасининг бир йилга кечиктирилиши биз учун фойдали бўлди, дейиш мумкин. Лекин -74 ва -97 кг вазнларимиз учун аксинча бўлди. Улар Олимпиада лицензиясини қўлга киритишга тайёр эдилар. Ўзларининг энг юқори тайёргарликларига чиқиб улгургандилар. Магомед Ибрагимов бироз ёши катта курашчимиз ҳисобланади. 2 июнь куни 35 ёшга тўлди. Тажрибаси жуда ҳам катта. Рио Олимпиадаси ҳамда Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритган. Унинг ёшини инобатга олсак, бир йил ҳам катта муддатдек кўринади. Ўйлайманки, Магомед ҳам, Бекзод Абдураҳмонов ҳам келаси йилги лицензион мусобақаларга яхши тайёргарлик билан кириб боришади. Бекзод ёш, кучга тўлган, унда муаммо бўлмаса керак. -57 кг вазн учун эса ижобий ҳолат бўлди. Айнан шу енгил вазн тоифамизда рақобат жуда ҳам кучли. Нодиржон Сафаров, Маҳмуджон Шавкатов, Ғулом Абдуллаев соғлом рақобатни юзага келтиришган. Уларнинг сафига истеъдодли курашчимиз Умиджон Жалоловни ҳам қўшиш мумкин. Умиджон ёшлар ўртасида Осиё, жаҳон ва Олимпиада чемпиони бўлган. Секин-аста катталар терма жамоасига қўшилиб боряпти. Бир йил ичида Жалолов ҳам кучайиб олади. -65 кг вазнда Иляс Бекбулатов бизнинг биринчи рақамли курашчимиз ҳисобланади. Қўлидаги жароҳат сабаб ўтган йили кам мусобақаларда иштирок этди. Бунинг натижасида 2020 йилнинг дастлабки икки ойида кетма-кет иккита мусобақада қатнашди. Осиё чемпионатида ҳам, Туркиядаги халқаро турнирда ҳам биринчи ўринни эгаллади. Олимпиада лицензиясини қўлга киритиш учун танаффусларсиз ҳаракат қилаётганди. Олимпиаданинг бир йилга қолдирилиши бу вазнимиз учун ҳам яхши бўлди, деб айта оламан. -86 кг вазнда ҳам яхши рақобат вужудга келган. Жавраил Шапиев ва Рашид Қурбоновга Иса Шапиев рақобатни юзага келтирган. Рашиднинг ёши катта эканлигини инобатга олсак, унга бироз қийин бўлади. Ака-ука Шапиевларга эса "Токио-2020"нинг бир йилга қолдирилиши яхши бўлиши керак. Улар бу вақт ичида талаб даражасидаги спорт формасига кириб олишади. -125 кг вазнда Ҳасанбой Раҳимов Нур-Султонда Олимпиада йўлланмасини қўлга киритганди. Афсуски, унда допинг аниқланди. Бунинг натижасида энди бошқа курашчиларимиз лицензия учун кураш олиб боришади. Бу вазнда Амир Лутфуллаев, Иброҳим Илҳомжонов, Суҳроб Мукаррамов, қорақалпоғистонлик 19 ёшли йигитимиз Дилмуҳаммад Нурмуҳаммедов рақобатга киришишган. Шунингдек, -97 кг вазндаги Мақсуд Вейсаловни оғир вазн тоифасида синаб кўрмоқчимиз. Агар Олимпиада ўз вақтида ўтказилганида, бу вазндаги лицензия учун имкониятимиз 20-30 фоиз ҳолатида бўлар эди. Ҳозир эса 60-70 фоизга йўлланмани қўлга киритишимизга ишоняпман.   

давоми бор...


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг