UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

24 фев 13:41
Янгиликлар

Спорт курашлари

Олимжон Ҳикматов: "Асосий вазифа - Осиё ўйинларига кучли таркиб билан бориш!"

Бугун Туркиянинг Истанбул шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича рейтинг турнири бошланди.

Ушбу мусобақанинг ҳар уччала йўналишида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Кеча юнон-рум ва аёллар кураши терма жамоамиз Туркияга жўнаб кетган бўлса, бугун эркин курашчиларимиз ҳам Истанбулга йўл олдилар. Олимжон Ҳикматов мураббийлигидаги эркин курашчиларимиз Тошкент вилоятининг Дукент шаҳарчасидаги "Янгиобод" спорт мажмуасида бўлажак турнирга сўнгги тайёргарлик машғулот йиғинини ўтказишди. Биз сафар олдидан терма жамоа бош мураббийидан интервью олдик.

- Олимжон ака, Истанбулдаги рейтинг турнирига тайёргарликдан кўнглингиз тўлдими? 

- Дукентда ташкил этилган икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғинимиз кўнгилдагидек ўтди дея оламан. Аввалдан белгилаб олинган режамиз бўйича кунига икки маҳалдан машғулотларни ўтказдик. Ўқув-машғулот йиғинида кенгайтирилган таркибдаги курашчиларимиз иштирок этди. Тоғли ҳудуддаги машғулотларимизда асосий эътибор спарринг, жисмоний тайёргарлик, чидамкорликка қаратилди. 


- Туркиядаги рейтинг турнирига борадиган таркибни аниқлаб олиш сиз учун қийин бўлмадими? 

- Декабрь ойида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатининг 6 та олимпия вазн тоифасида чемпион бўлган курашчилар ҳақли равишда Туркияга кетяпти. 125 кг вазнда икки курашчимиз Истанбулдаги мусобақада қатнашади. Сардор Холматов Ўзбекистон чемпиони бўлган. 13 февраль куни ушбу вазндаги етакчимиз Ҳасанбой Раҳимовнинг икки йиллик дисквалификация муддати якунланди ва у энди бемалол ички ва халқаро мусобақаларда иштирок эта олади. Лекин Ўзбекистон чемпионатида қатнашмагани сабабли у Туркияга Навоий вилояти маблағи ҳисобидан кетяпти. Бу вазнда икки курашчимиздан қай бири яхшироқ натижа кўрсатса, бир ярим ойдан сўнг ўтказиладиган Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. 


- 65 кг вазнда Туркиядаги рейтинг турнирида бир йўла 3 нафар курашчимиз гиламга чиқар экан. Бунинг сабабини қандай изоҳлайсиз?

- Бу вазн бизда анча рақобатбардош ҳисобланади. Биринчи бўлиш учун даъвогарлар етарли. Шу боисдан ҳам уларнинг ҳаммасига ҳам имконият тақдим этилади. Уларнинг қай бири яхши натижа кўрсатса, Осиё чемпионатига боради. Қолаверса, бу йил катта мусобақалардан Осиё ўйинлари ва Ислом Бирдамлик ўйинлари бор. Кимдир Осиё чемпионатига борса, яна кимдир Ислом Бирдамлик ўйинларида қатнашади. Нодир Раҳимов ва Умид Жалолов истеъдодли курашчилар. Асосий вазифамиз Осиё ўйинларига кучли таркиб билан бориш. 


- Туркиядаги турнирдан қандай натижа кутяпсиз? 

- Йилнинг дастлабки рейтинг турнирига бўлган қизиқиш юқори. Жуда кучли мусобақа бўлиб, дунёнинг энг кучли курашчилари Истанбулга келяпти. Шу кунларда Болгарияда ўтказилган мусобақаги иштирокчи давлатлар ўзларининг 3-4 таркибларини олиб келишган эди. Истанбулдаги рейтинг турнирида АҚШ, Россия, Эрон, Озарбайжон, Грузия каби номдор мамлакат терма жамоалари қатнашади. Очиғини айтаман, Туркияда ҳеч кимга осон бўлмайди. Бекзод Абдураҳмонов 74 килограмм вазнда 86 килога кўтарилди. Биринчи хориж мусобақасида қатнашади. Мослашиб кетиши учун вақт керак бўлади. Ғуломжон Абдуллаев ҳам 57 эмас, 61 кг вазнда гиламга чиқади. 

Туркияга йўл оладиган таркиб:

61 кг: Ғуломжон Абдуллаев

74 кг: Асомиддин Ҳасанов 

65 кг: Умиджон Жалолов

65 кг: Аббос Раҳмонов

65 кг: Нодир Раҳимов

86 кг: Бекзод Абдураҳмонов 

97 кг: Муҳаммадрасул Раҳимов 

125 кг: Ҳасанбой Раҳимов

125 кг: Сардор Холматов 

Мураббийлар - Олимжон Ҳикматов, Абдурауф Бозорбоев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг