10 авг 14:11
Янгиликлар
Олимларимиз спортчиларимиз устида тадқиқот олиб боришмоқда
Айнан шу мақсадда МОҚ қошида комплекс-илмий гуруҳ ташкил этилган бўлиб, ушбу гуруҳ аъзолари Рустам Холмуҳамедов, Сойибжон Тажибаев ва Рашид Маткаримов бокс ҳамда таэквондо WT бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзолари билан тест кузатувларини ўтказишди. Мазкур кузатувлар бир вақтнинг ўзида 10 нафар спортчининг функционал ҳолати ҳамда берилган юклама ҳажмини аниқлаш имконини берди.
Бундан ташқари комплекс-илмий гуруҳда фаолият олиб бораётган олимлар Ф.Керимов, С.Эштаев А.Ачилов ва Ж.Акрамов томонидан гимнастика бўйича мамлакат терма жамоаси аъзолари билан илмий кузатувлар олиб борилди. Россиялик мутахассислар билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур илмий кузатувлар жараёнида мобил лабораториядан фойдаланиб спортчилар ҳамда уларнинг мураббийларига тегишли тавсиялар берилди.
Фикрлар