UZ

Сўнгги янгиликлар

07:10Бугун 5 нафар боксчимиз Осиё чемпионати чорак финалида рингга кўтарилади 0 21:22"Номзодлар турнири". Накамура ҳам мағлуб этилди. Кетма-кет ғалабалар 0 19:01Чарльз Оливейра Топурия — Гэтжи жанги учун захира варианти бўлишга тайёр 0 18:39Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи учрашувлари санаси маълум қилинди 0 18:17UFC топ жангчиси Стрикленд Чимаевни мағлуб этиши учун нима қилиши кераклигини айтди 0 17:52Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё чемпионати чорак финалида жанг қилади 0 17:31Таэквондочиларимиз "Turkish Open"дан кейин Жаҳон рейтингида кўтарилишди 0 17:10ЎФА таклифини рад этган Йоахим Лёв ЖЧ-2026 иштирокчиси бош мураббийи бўлади 0 16:49Mangu 2: Рақибсиз қолган Акбаржон Исломбоев бразилиялик жангчи билан тўқнаш келади (ПОСТЕР) 0 16:28Иқболжон Холдаров ва Ҳасанбой Дўсматов жанг қилиши керак бўлган турнир қолдирилди 0 16:07Бобур Абдулазизов навбатдаги жангини анонс қилди (ПОСТЕР) 0 15:46Гвардиоланинг "Манчестер Сити"дан кетиш вақти маълум 0 15:25Осиё чемпионати доирасида илк ўзбек-қозоқ қарама-қаршилиги бўлиб ўтди 0 15:04Царукяннинг 5 кундан кейин ўтказиши белгиланган жанги бекор қилинди 0 14:43Чел Соннен Ислам Махачевнинг жангларига қизиқиш йўқлигини тушунтирди 0

18 фев 15:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Олимпиада чемпиони: "Осиёда Қозоғистон ва Ўзбекистон - ҳудди "Реал" ва "Барселона"дек"

Олимпиада чемпиони, "Астана Арланс" клуби раҳбари Серик Сапиев жамоасининг "Ўзбек йўлбарслари"га қарши жанглари олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.


"Бизда ўзбек боксчилари каби кўплаб совринлар йўқ. Лекин, шуни айтишим мумкинки, биз ушбу жангга қўйган боксчиларимиз "Ўзбек йўлбарслари"ни мағлуб эта олади. Келинг, совринлар бўйича эмас, маҳоратга қараб баҳо берайлик.

Принципиал тўқнашув? Тўғри, бу бор гап. Уни устига, ўзбеклар бизга ўзларининг энг кучли таркиблари билан ташриф буюрмоқдалар. Осиёда иккита кучли жамоа бор: Қозоғистон ва Ўзбекистон. Улар Испания футбол лигасидаги "Реал" ва "Барселона"га ўхшайди. Шу сабабли, ушбу баҳс ғолибини олдиндан айтиб бўлмайди", - дейди қозоғистонлик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Астана Арланс" ва "Ўзбек йўлбарслари" ўртасидаги жанглар Тошкент вақти билан соат 17:20 да бошланади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
18 фев 17:41:02
Eldorbek
Omar tileymiz
   
18 фев 17:21:32
Bek
Аксинча Баходир Жалолов ва Шахрам Ғиёсовдан бошқа ўзбек боксчилари ўз вазн тоифаларида расман 1-рақам ҳисобланмайди. Чунки Муроджон Ахмадалиев ва Бектемир Мелиқузиев олимпиададан кейин ўз вазнини ўзгартирган.
   
18 фев 17:16:44
Bek
Серик Сапиев нотўғри гапиряпти ва ўзбек жамоаси биринчи рақамли боксчилари билан иштирок этаётганлигини такидламоқда. Асли қозоқ боксчилари хам ўзларини биринчи таркиблари билан иштирок этмоқда. Яъни, Олжас Саттибаев 52 кг.да 1-рақам, Закир Сафиуллин 60 кг.да 1-рақам, Асланбек Шимбергенов Данияр Елиусинов проф бокс ўтгандан кейин 69 кг.да 1-рақамга айланди ва Иван Дичко проф боксга ўтгандан кейин Камшибек Кункабоев ўта оғир вазнда биринчи рақамга айланди. Қозоқ жамоасида Нурдавлат Жармановгина 3-рақамли боксчи.
   
18 фев 17:09:22
Bek
Учрашув тақдимоти бошланди. Ўзбек жамоаси учун очко жуда мухим. Бу бизни кейинги босқичга чиқишимизни ҳал этадиган жанглардан бири.
   
18 фев 16:49:42
EAbdumalik
CA adminlariga qoyil qolmadim - men hich narsa yozmagan bulsam ham blockga tiqishibdi/ Blockdan chiqarishlarizni surayman.
   
18 фев 16:31:36
ellboy
uzbek tigersni reklama qib turgandiyu wu vohtgaca
   
18 фев 16:31:11
ellboy
uz report ob bermasmikin
   
18 фев 16:29:17
Ихтиёр
Каердан куриш мумкинлигини айтворинглар билганлар. Бирор кафеларда булса хам куйишмасмикан.
   
18 фев 16:23:26
Ангрен
Шу жангни кузатиш имкониятимиз борми узи? Ёки хеч качон бунака имконият бумайдими бизда?
   
18 фев 15:44:50
aszmuzb
Олға Ўзбек йўлбарслари, фақат ғалаба ...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг