UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

19 фев 17:30
Янгиликлар

Оғир атлетика

Олимпиада чемпиони Руслан Нуриддинов терма жамоа сафида машғулотларни давом эттирмоқда

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон аёллар ва эркаклар терма жамоалари муҳим турнирлар олдидан ўқув-йиғин машғулотларини давом эттирмоқдалар.

Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг Сочидаги йиғинида Олимпия ўйинлари чемпиони Руслан Нуриддинов ҳам иштирок этмоқда. Хабарингиз бор, Рио Олимпиадасидан сўнг Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси Русланга 1,5 йиллик дам берганди. Ҳозирга келиб эса, у терма жамоа билан бирга Сочидаги йиғинларида иштирок этмоқда. Ўз вақтида жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган Русланнинг бугунги кундаги асосий мақсади Осиё ўйинлари ғолибига айланиш ҳисобланади. Ундан ташқари, терма жамоамизнинг бошқа аъзолари ҳам янги мавсум учун жиддий ҳозирлик кўришмоқда. 3 февраль куни бошланган йиғин 27 февралгача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, йиғинда иштирок этаётган спортчиларимиз рўйхати қуйидагича кўриниш олган:

Фарҳодбек Собиров

Акбар Жўраев

Достон Ёқубов

Руслан Нуриддинов

Рустам Джангабаев

Адҳмажон Эргашев

Шаҳзод Худойберганов

Суннатилла Ўсаров

Муҳаммадқодир Тоштемиров

Саидмухтор Саидаҳроров


Мураббийлар: Баҳром Абдумаликов, Мансурбек Чашемов

Массажчи: Обиддин Муслимов


Шунингдек, қизларимиз ҳам янги мавсумга тайёргарликни давом эттиришмоқда. Қозон шаҳрида ўтказилаётган йиғинлар ҳам қизғин кечмоқда. 

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси йиғинда қуйидаги таркибда иштирок этмоқда:

Муаттар Набиева

Омадой Отақўзиева

Шаҳлохон Абдуллаева

Кумушхон Файзуллаева

Нигора Сувонова

Турсуной Жабборова

Гулноза Аҳмадова

Долера Давронова

Зарнигор Абдураҳмонова

Нигора Абдуллаева

Зуҳра Отажонова

Бозоргул Рамберганова.

Қизларимиз мураббийлар Баҳром Мендибоев ва Маҳмуд Тоғаевлар қўл остида машғулотлар олиб боришмоқда. 6 февраль куни бошланган йиғин 27 январь куни ўз ниҳоясига етади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг