UZ

Сўнгги янгиликлар

17:48Сен-Пьер Хабиб билан эҳтимолий жанг ҳақида: "Мен 42 ёшдаман..." 0 17:27Глендейлдаги проф бокс оқшоми иштирокчилари тарозига чиқишди 0 17:06"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи 0 16:45Содиқ Сафоев Ўзбекистон регби федерацияси раислигига қайта сайланди 0 16:24Нигина Абдураимова Словения турнирида 1/2 финалга чиқди 0 16:03Нурсултон Рўзибоев Дюмадан кейин Маҳмуд Мурадов учун реванш олмоқчи 0 15:42Антуан Гризманн қайтди 0 15:21Конор Макгрегор овқатланиш рационини кўрсатди + ФОТО 0 15:00Сен-Пьер: "Хабибни мағлуб эта олган бўлардим" 0 14:39"Буюк ипак йўли" турнирининг энг яхши боксчиси аниқланди 0 14:18«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи 0 13:57Нурсултон Шавкат Раҳмонов ва Хамзат Чимаев билан жанг қиладими? Рўзибоевнинг ўзи жавоб берди 0 13:36Катя Александрова Miami Open финалига чиқа олмади 0 13:15"Шон битта зарба билан Мерабни таслим этади" - мураббий 0 12:53Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди 0

16 авг 05:25
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо, Оғир атлетика, Токио-2020

Олимпиада чемпионларимиз икки нафарга етди, терма жамоамиз 25-ўринда!

Рио Олимпиадасининг ўнинчи кунги баҳсларидан сўнг медаллар жамғариш бўйича АҚШ терма жамоаси ҳамон пешқадам, Ўзбекистон терма жамоаси эса иккинчи Олимпиада олтин медали эвазига 25-ўринга кўтарилиб олди.

Риода Олимпиада чемпионларимиз сони икки нафарга етди. -49 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Ҳасанбой Дўсматовдан сўнг оғир атлетикачимиз Руслан Нуриддинов ҳам Рио Олимпиадаси чемпионига айланди. Руслан силтаб кўтаришда 2008 йилги Олимпиада рекордини ҳам янгилашга муваффақ бўлди.


Терма жамоамиз ҳисобида 2та олтиндан ташқари яна 4та бронза медали ҳам бор. Дзюдочиларимиз Диёрбек Ўрозбоев, Ришод Собиров, боксчимиз Рустам Тўлаганов, юнон-рум курашчимиз Элмурот Тасмуродов бизга ана шу бронза медалларни тақдим этишган.

Ўзбекистон спорт делегацияси 2та олтин, 4та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 207 иштирокчи давлат орасида 25-ўринга кўтарилиб олди. Кеча шу пайтда терма жамоамиз 39-ўринни эгаллаб турганди.


Олимпиаданинг ўнинчи кунги баҳсларидан сўнг АҚШ терма жамоасининг умумий медаллари сони 72тага етди. Шулардан 26таси олтин, 22таси кумуш, 24таси бронза медалларидир. Иккинчи ўринни Буюк Британия терма жамоаси банд этган. Уларнинг олтин медаллари сони 16тага етди. Яна 17та кумуш ва 8та бронза медали ҳам бор. Хитой терма жамоаси учинчи ўриндан жой олган. Чин юрти жамоаси 15та олтин, 14та кумуш, 17та бронза медалини қўлга киритган.

Шу кунгача 48та давлат терма жамоалари камида бир нафар Олимпиада чемпионига эга бўлиб улгурган. Олтмиш битта терма жамоа ҳисобида эса камида биттадан кумуш медал бор. Роппа-роса 70та мамлакат терма жамоаси эса камида биттадан бронза медалига эга бўлиб турибди.

МЕДАЛЛАР ЖАМҒАРИШ. ТОП-10

1. АҚШ – 72 (26-22-24)

2. Буюк Британия – 41 (16-17-8)

3. Хитой – 46 (15-14-17)

4. Россия – 35 (11-12-12)

5. Италия – 23 (8-9-6)

6. Германия – 20 (8-6-6)

7. Франция – 22 (7-8-7)

8. Япония – 27 (7-4-16)

9. Австралия – 22 (6-7-9)

10. Жанубий Корея – 14 (6-3-5)...

... 25. ЎЗБЕКИСТОН – 6 (2-0-4)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
16 авг 09:06:17
sanjar
27 O'rindamiz
   
16 авг 07:41:45
Feyajolk
ENDI 20 TALIK EMAS 15 TALIKNI KO'ZLAYMIZ. ISHTAHA OVQAT PAYTIDA KELARKAN. OLG'A O'ZBEKISTON
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг