UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

13 июл 17:20
Янгиликлар

Дзюдо

Олимпиада лицензианти Диёра Келдиёровани табриклаймиз!

Бугун жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони, кадетлар ўртасида жаҳон чемпиони Диёра Келдиёрова ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Диёра Келдиёрова Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани Жума шаҳарчасида туғилган. Биринчи мураббийи - Хуршида Холиқова. Самарқанд давлат университети талабаси. Токио Олимпиадаси лицензианти. У -52 кг вазн тоифасидаги беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилади. 

Диёра 2015 йил Босния ва Герцеговиниянинг Сараево шаҳрида ўтказилган кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида йўлидан чиққан барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритган. Икки йил аввал Хитойнинг Циндао шаҳрида ўтган "Мастерс" турнирида бронза медалига эга чиққан. Бу йил эса Анталияда шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилиб, ўзбек дзюдосида янги тарих саҳифаси очилишига сабабчи бўлди. Венгриядаги жаҳон чемпионатида кучли бешликдан жой олди. 

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти, мураббийлар штаби ва дзюдочилар номидан Диёра Келдиёровани бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этамиз. Токио Олимпиадасида ғалаба ва омад ёр бўлсин, ДИЁРА! 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг