UZ

Сўнгги янгиликлар

09:29Расман. UFC Парижда турнир ўтказади + ПОСТЕР 0 09:08Григор Димитров Рим "Мастерс"даги иштирокини якунлади 0 08:47"Реал" "Алавес"ни сочиб ташлади, Гюлер яна гол урди 0 08:26WBC Фьюри-Усик жанги учун махсус камарни тақдим этди + ФОТО 0 08:05UFC юлдузига Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилиш таклифи берилгани маълум бўлди. Жавоб қандай бўлган? 0 07:44Рим "Мастерс". Табило Жоковичдан кейин Хачановни ҳам мусобақадан чиқариб юборди 0 07:23"Манчестер Сити" "Тоттенхэм" майдонида ғалаба қозониб, сўнгги тур олдидан пешқадамга айланди 0 07:02Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи куни ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли ўтди 0 19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0

13 июл 15:51
Янгиликлар

Спорт курашлари

Олимпиада лицензианти Рустам Ассакаловни табриклаймиз!

Бугун тажрибали юнон-рум курашчимиз, икки карра жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби ва кумуш медали соҳиби, Токио Олимпиадаси лицензианти Рустам Ассакалов ўз таваллуд айёмини нишонлаяпти.

Рустам Ассакалов 1984 йил 13 июль куни дунёга келган. Халқаро тоифадаги спорт устаси. "Динамо" клуби аъзоси. Мураббийлари - Владимир Холодаев, Камил Фаткуллин, Равшан Рўзиқулов. 

Ассакалов 2015 йил АҚШнинг Лас-Вегас, 2019 йилда Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатларининг мос равишда кумуш ва бронза медаллари соҳиби ҳисобланади. У 2014 йилги Инчеондаги Осиё ўйинларида чемпионлик шохсупасига кўтарилган. 2018 йил Жакартада ўтган Осиё ўйинларида кумуш медаль билан тақдирланган. 

Бугунги кун қаҳрамони 2013 йил Нью-Дели, 2015 йилда Доҳа шаҳри мезбонлик қилган Осиё чемпионатида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритган. У шунингдек, Осиё чемпионатларининг икки карра кумуш ҳамда бронза медалларига ҳам эга чиққан. 2017 йил Бокудаги Ислом Бирдамлик ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлган. 2019 йил Қозоғистонда ўтган жаҳон чемпионатида Токио Олимпиадаси йўлланмасини нақд қилган.

Фурсатдан фойдаланиб, Рустам Ассакаловни Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раҳбарияти, мураббийлар штаби, курашчилар ҳамда сайтимиз мухлислари номидан бугунги таваллуд куни билан муборакбод этамиз. Олимпиадада ғалаба ва омад ёр бўлсин! 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг