16 май 13:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
Олимпиада олтини ёки мутлақ чемпионлик? Усик учун қайси бири муҳим?
Оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони, эртадан кейин супероғир вазнда мутлақ чемпионлик учун жанг қиладиган Александр Усик Олимпиададаги олтин медали ҳақида гапирди.
"Олимпиададаги олтин медалим доим мен учун проф боксдаги мутлақ чемпионликдан муҳим бўлади. Бокс, дзюдо, каратэ спорти билан шуғулланадиганлар доимо Олимпия ўйинлари медалини орзу қилишади.
Мен иккита Олимпиадада қатнашганман ва фақатгина битта медаль олганман. Бунинг учун тўрт йил кетакди - менинг сўнгги рақибим Клементе Руссо 16 йил ичида тўртта Олимпиадада қатнашган ва умуман медаль олмаган.
Олимпиада тўрт йилда бир маротаба бўлади, жаҳон чемпионлик камари эса осон - буни 6 ой ёки 1 йил ичида олиш мумкин. Баъзи одамлар учун эса проф бокс шунчаки бизнес", - деди Усик.
Ҳавола :
Манба : Boxing Scene
Фикрлар