UZ

Сўнгги янгиликлар

17:18"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи? 0 16:57IBF Усик камарини сақлаб қолиши мумкинлигини маълум қилди, лекин... 0 16:35"Бургут" клуби яна тўрт нафар хоккейчини клубга қўшиб олганини эълон қилди + ФОТО 0 16:22Бокс бўйича лицензион турнирга қуръа ташланди. Вакилларимиз кимларга қарши бошлашади? 0 16:13Илия Топурия Ислам Махачев билан жанг учун шартини айтди 0 15:51"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради 0 15:28Жо Жойс ва Дерек Чисора ўртасидаги жанг санаси аниқ бўлди 0 15:07Қирғиз Республикаси жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк медалини қўлга киритди 0 14:46Маҳмуд Мурадов қизалоғи ва қайлиғи билан Чехияда вақт ўтказмоқда + ФОТО 0 14:25Бенземага Франциядан харидор чиқди 0 14:04Илия Топурия қачон октагонга қайтмоқчи эканлигини айтди 0 13:43Россия конькида югурувчилар иттифоқи президенти Семериковнинг Ўзбекистон фуқаролигини олиш жараёнига муносабат билдирди 0 13:22Гроссмейстерларимиз сони яна биттага кўпайди, Ўзбекистонда улар энди 29 нафар! 0 13:01"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум 0 12:40Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0

13 дек 08:21
Янгиликлар

Шахмат

Олимпиада. Шахматчиларимиз кучли ҳисобланган Эрон билан дуранг ўйнашди

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида шахмат бўйича 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Бутунжаҳон Шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.

Мазкур Олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси шарафини 5 нафар шахматчимиз - Осиё чемпиони Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов, Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори Саидакбар Сайдалиев, Ситора Сапарова ҳамда Далер Воҳидов ҳимоя қиляпти.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси дастлабки икки учрашувда Жанубий Африка Республикаси ҳамда Аргентина терма жамоаларини мос равишда 4:0, 2,5:1,5 ҳисобларида мағлуб этишганди. Кеча оқшом эса эронлик шахматчилар билан 2:2 ҳисобидаги дуранг натижага имзо чекишди.  


Таққослаш учун, Эрон рейтингда иккинчи, бизнинг терма жамоамиз эса бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Нодирбек Ёқуббоев ва Далер Воҳидов кучли рақибларидан устун келишди. Шамсиддин Воҳидов ва Саидакбар Сайдалиев эса мағлубият аламини тотиб кўришди.

Бугун шахматчиларимиз Беларусь терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Учинчи турдан сўнг Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари учинчи ва тўртинчи ўринни бўлишиб туришибди. Пешқадам Россия ва Ҳиндистон терма жамоалари эса уччала баҳсда ҳам ғалаба нашидасини суришган. 

Iran - Uzbekistan 2 : 2

IM Tabatabaei, M.Amin (2573) - IM Ёқуббоев Нодирбек (2448)0 - 1

IM Firouzja, Alireza (2526) - IM Воҳидов Шамсиддин  (2412) 1 - 0

IM Gholami, Aryan (2479) - Сайдалиев Саидакбар (2362) 1 - 0

Gholami Orimi, Mahdi (2298) - Воҳидов Далер (2250) 0 - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг