UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

15 мар 10:11
Янгиликлар

Спорт курашлари

Олимпиада совриндори Бекзод Абдураҳмоновни табриклаймиз!

Бугун эркин кураш бўйича Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори, икки карра Осиё ўйинлари ғолиби, икки карра Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори Бекзод Абдураҳмонов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Бекзод Абдураҳмонов – 1990 йил 15 март куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Эркин кураш бўйича терма жамоа аъзоси. 2014 йили Тошкентда дунёнинг 100 дан ошиқ давлатлари иштирокида ўтказилган жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори. 2018 йил Венгриянинг Будапешт шаҳри мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида ҳам бронза медалига сазовор бўлган. Бугунги қаҳрамонимиз XVII ҳамда XVIII Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига дастлабки олтин медалларни тақдим этган. 2017 йили Ашхобод шаҳрида ўтган ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган. 

Абдураҳмонов илк бор 2015 йили Қатарнинг Доҳа шаҳри мезбонлик қилган Осиё чемпионатида қитъа чемпиони бўлган. Ўшанда у вазни 70 килограммгача бўлган полвонлар мусобақасида хитойлик Хайвей Линг, япониялик Такафуми Кожима, ҳиндистонлик Парвин Рана, тожикистонлик Зелимхон Юсупов устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритганди. Бекзод 2017 йил Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида яна бир бор қитъада тенгсиз эканини исботлаган. 

Рио-2016 Олимпиадаси иштирокчиси бўлган Бекзод Абдураҳмонов яна кўплаб нуфузли халқаро мусобақаларда шохсупага кўтарилган. Ҳамюртимиз 2018 йил якунлари бўйича Халқаро мукофот - "Олтин мангуст"га ҳам лойиқ кўрилган. "Олтин мангуст" ("Золотой Мангуст", "Golden Mongoose") мукофоти спорт соҳасидаги "Оскар" ҳисобланади. Мукофот энг яхши спортчилар, спорт фахрийлари, спорт ривожи ва соғлом авлод тарбиясига ўз ҳиссасини қўшаётган бизнесмен ва сиёсатчиларга берилади. Ўтган йили фаолиятидаги энг юқори натижасига эришди. У Токио Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди. 

Фурсатдан фойдаланиб, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи", "Шуҳрат" медали соҳиби Бекзод Абдураҳмоновни бугунги таваллуд куни билан муборакбод этамиз. 

Ғалабалар бардавом бўлсин, Бекзод!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг