UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40UFC юлдузи Ислам Махачев қай ҳолатда фаолиятини якунлашини айтди 0 13:19US Open турнирида 1/4 финал жуфтликлар маълум 0 12:58Алексис Санчес Ла Лигага қайтди 0 12:37Формула-1. Оскар Пиастри — Нидерландия Гран-приси ғолиби! 0 12:16Академик эшкак эшиш. Осиё чемпионатида жами 12 та медаль қўлга киритдик + ФОТО 0 11:55Олимпиада-2024 чемпиони Иман Хелиф World Boxing ташкилотини судга берди 0 11:34Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси! 0 11:13Олимпиада совриндорлари Японияга жўнаб кетишди 0 10:52US Open. Наоми Осака дунёнинг учинчи ракеткасини мағлуб этди 0 10:31Боксчиларимиз Жаҳон чемпионати манзилига етиб боришди 0 10:10CAFA. Бугун Туркманистонга қарши майдонга тушамиз 0 09:49Магомед Анкалаев: "Перейра машғулотига таксичиларни таклиф қилибди" 0 09:28Синнер US Open 1/8 финалида қозоқ теннисчисини "сочиб" ташлади 0 09:07Фурқатбек Ёқубов: "Дана, менга локация ташла, манзилнинг аҳамияти йўқ!" (+ВИДЕО) 0 08:46Марко Асенсио энди турк клуби шарафини ҳимоя қилади 0

06 янв 17:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Олимпиада совриндори бўлган боксчиларимизнинг 3 нафари ўз вазн тоифаларини ўзгартиришди

Бугун жаҳон бокс сериясида "Uzbek Tigers" шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларимиз рўйхати маълум бўлди.

Унга кўра Олимпиадада -52 кг вазн тоифасида олтин медали соҳибига айланган Шаҳобиддин Зоиров энди -56 кг вазн тоифасида рингга чиқади.

Риода -56 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилиб, бронза медали соҳибига айланган Муроджон Аҳмадалиев эса -60 кглик рақибларга қарши жанглар ўтказади.

Олимпиаданинг кумуш медали соҳиби Бектемир Мелиқўзиев эса -75 кг дан -81 кг вазн тоифасига ўтди.

Рио Олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган боксчиларимиздан Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳрам Ғиёсов, Баҳодир Жалолов каби спортчилар эса ўз вазнларида қолганлар. Олимпия ўйинлари иштирокчиларидан Хуршид Тожибоев, Фазлиддин Ғоипназаров, Элшод Расулов ва Рустам Тўлаганов каби боксчилар "Uzbek Tigers" таркибида йўқ.

Эслатиб ўтамиз, боксчиларимиз 3 февраль куни Хитойда "Чайна Драгонс"га қарши жангларда иштирок этадилар.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
07 янв 09:16:36
Husniddin Mirzaliyev
Фазлиддин Ғоипназаров nega yo'q aniqlik kiritinglar adminlar!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг