UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0 09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0

18 ноя 07:20
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Олимпиада учун сартарошлар, қассоблар ва Франц Беккенбауэр курашган эди

Мюнхен нега Олимпиада-2022 мезбонлигини олмагани ҳақида биласизми?

Қишки Олимпия ўйинлари 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Аслида бу нуфузли спорт анжумани Мюнхенда бўлиши мумкин эди. Нега бундай бўлмади?

2013 йил 11 ноябрда референдум натижалари эълон қилинди – Мюнхен ва Бавария штати аҳолиси Олимпия ўйинлари мезбонлигига ҳал қилувчи сўровномада «йўқ», дея жавоб беришди.

Бир инсонга ҳам нон, ҳам сув ва … ҳам Олимпия ўйинлари керак

Бавария маркази 1972 йилги ёзги ўйинларга мезбонлик қилган. Ушбу ўйинлар тарихда Фаластиндаги «Қора сентябрь» ташкилотининг даҳшатли террористик ҳужуми ва Исроил делегацияси аъзоларининг ўлими билан ёдда қолган. Нақ ярим асрдан сўнг, улар бу сафар қишки Олимпия ўйинларини Мюнхенда ўтказишга қарор қилишди. Расмийлар ушбу Олимпиадани қабул қилишни жуда ҳам хоҳлашган эди. Мюнхенда барча керакли инфратузилма мавжуд бўлган ҳудудда жойлашганди – улкан халқаро аэропорт, бутун Европа билан темир йўл алоқалари, ривожланган автобан тармоғи. Шаҳарнинг ўзида ҳам, атрофида ҳам юқори тоифадаги тайёр спорт иншоотлари қад ростлаган. Шуларни ҳисобга олганда, ўйинларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш харажатлари Сочи ёки Пхенчханга нисбатан бир неча баравар камроқ бўларди.

Олимпиада учун OlympJa дастури доирасида («Олимпиада» ва «Ҳа» сўзларининг қоришмаси) Олимпия ўйинлари учун шаҳар ҳокимиятидан тортиб, сартарошлар ва қассоблар корпорацияси касаба уюшмасигача, “Сиеменс” раҳбарлари ва «Бавария» футбол юлдузларига қадар тарғибот ишларини олиб бордилар. Қирол Франц Беккенбауэр ҳар бир инсон нон ва сувдан ташқари … умрбод Олимпия ўйинларига муҳтож, дея мезбонликка розилик билдирди.

Мезбонликка қаршилар бюджети – 35000 евро

Айни ўша пайтда унга қаршилар ҳам чиқди. Ер учун тўланадиган 35 000 евролик бадалга норози бўлган Nolympia антиолимпия ҳаракати қаршилиги фаоллашди. Ундаги асосий ҳаракатлантирувчи куч – ташкилий қўмитага ўз участкаларини сотишни ёки ижарага беришни истамаганлар яшиллар ҳаракати ва ер эгалари эди. Улар гектарига 15 минг евро нархни ҳақорат, деб топдилар. Баварияда Олимпиадага қарши кайфият кучайди. Қаршилар қўлларига жиддий кўзирни олишган эди – ХОҚ Германия МОҚ ва Ўйинлар ташкилий қўмитаси билан шартнома имзолаб қўйган эди. Келишувга биноан, Олимпиада пойтахти ўйинларни ўтказиш билан боғлиқ катта мажбуриятларни ўз зиммасига олиши, шунингдек ХОҚнинг молиявий кафолатлар талабларини тўлиқ бажариши лозим. Масалан, Мюнхен кенг кўламдаги зарарни қоплаши керак эди. Матбуотда ғазабнок тўлқин кўтарилиб, ўйинларга қаршилар отга мамнуният билан қамчи босдилар.

4:0 – Қирол Франц фойдаси учун эмас

Олимпия мезбонлигига даъвогар шаҳар аҳолиси ўртасида референдум ўтказиш ХОҚнинг мажбурий талаби эмас, лекин ўтказилиб, аҳоли кайфиятини билиш рағбатлантирилади ва номзод шаҳарларнинг курашида ижобий натижа ҳисобга олинади. Бавария шаҳри раҳбарлари референдумда ғалаба қозонишларига мутлақо ишонишар эди, аммо улар нотўғри ўйлашаётган эди.

Яшиллар ҳаракати Олимпия иншоотлари жойлашган Траунштейн, Берхтесгаден ва Гармиш-Партенкирхен аҳолисини Ўйинлар Альп водийси табиатига жуда катта зарар етказишини айтиб қўрқитишди. Ушбу шаҳарларда алоҳида референдумлар ўтказилди.

Якуний чеклови 10 фоиз бўлган овоз бериш даври эълон қилинди, яъни агар тўртта жойдан камида биттасида 10 фоиздан ортиқ аҳоли қарши чиқса, «Бавария»да ўйинлар бўлмайди, деган келишувга эришилди. Олимпиадага қаршилар ғалаба қозонишди – 4:0. Натижалар 2013 йил 11 ноябрда эълон қилинди.

Мюнхенда аҳолининг 52,1, Гармиш-Партенкирхенда – 51,56, Берхтесгаденде – 54,%, Траунштейнда – 59,67 фоиз қисми қарши чиқди.

Шундай қилиб, Бавария 14 ноябргача Лозаннага юбориш керак бўлган аризани Халқаро Олимпия қўмитасига юбориш ғоясидан воз кечди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг