UZ

Сўнгги янгиликлар

16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0 14:23Goal АПЛда мавсумнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди 0 14:02Адҳам Икрамов жаҳон чемпионатига йўл олаётган дзюдочиларимизга оқ фотиҳа берди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:41Стефанос Циципас Рим "Мастерс" 1/4 финалида 0 13:20Хорижий нашр UFC'да порлаши кутилган жангчилар рўйхатини эълон қилди. Ундан Нурсултон Рўзибоев ҳам ўрин олган 0 12:59"Боруссия" — "Реал" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум 0 12:38Расман: Чемпион Леон Эдвардснинг жанги тасдиқланди 0 12:17Ига Свёнтек Рим WTA 1000 турнирининг илк 1/2 финалчиси 0 11:56Бугун Дўсматов, Холдаров ва Музаффаров Хабаровскда рингга кўтарилади 0 11:35Ортеганинг сейви Гвардиолани йиқилишга мажбур қилди + ФОТО 0 11:14Рим "Мастерс" турнирининг амалдаги чемпионини мағлуб этишди 0

09 июл 10:51
Янгиликлар

Токио-2020

Олимпиада учун терма жамоага киритилмаган эронлик волейболчи: "Мафия ҳамма нарсани ҳал қилади. Мураббий - бу қўғирчоқ ва шунчаки пул қидиради"

Теглар :  Токио-2020
Токио Олимпиадаси учун терма жамоага киритилмаган эронлик волейболчи Фархад Гаеми жамоа раҳбарияти ва мураббийи Владимир Алекнони танқид қилди.

"Волейбол федерацияси раҳбари мени юз фоиз олимпия таркибида бўлишимга ишонтирди ва бу менинг терма жамоага қайтишим учун туртки бўлди.

Менинг қайтишим миллий терма жамоада қийинчиликларни бошдан кечираётгани билан боғлиқ эди. Бундай шароитда мен терма жамоага ёрдам беришга рози бўлдим, аммо мураббий дарҳол: "Келганингиз учун ташаккур",- деб мени қўйиб юборди. Жамоадаги муҳит бу қадар ифлос деб ўйламагандим.

Ҳамма нарсани ҳал қиладиган мафия бор. Мени терма жамоада кўришни истамаган гуруҳ бор.

Алекно умуман ҳеч нарсани ҳал қилмайди ва қўғирчоқ. У ҳатто баъзи ўйинчиларнинг исмларини ҳам билмайди. Алекно Эрон волейболи ҳақида ҳеч нарса билмайди ва шунчаки пул қидиради!", - дея Гаемининг сўзларидан иқтибос келтиради Mashregh News.

Терма жамоа менежери эса бу гап-сўзларга қуйидагича муносабат билдирди:

"Мафия? У нима ҳақида гапираётганини билмайман. Агар терма жамоада қандайдир мафия бор деб тахмин қилсак, у Гаемини бир неча йиллардан бери таклиф қилиб келаётган экан.

Бахтимизга, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган, жаҳон миқёсидаги таниқли мураббий Алекно энди миллий терма жамоа билан ишламоқда. Бундай мураббийлар ҳеч кимга маслаҳат беришига умуман йўл қўймайди", - деди Эрон миллий терма жамоаси бош менежери Амир Хошхабар.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг