UZ

Сўнгги янгиликлар

07:22Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди 0 07:01Свитолина Страсбургда чемпионлик ҳимоясига киришди 0 19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0

08 мар 08:53
Янгиликлар

Спорт курашлари

Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган Ҳасанбой Раҳимовнинг допинги юзасидан расмий баёнот берилди

Матбуотда эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳасанбой Раҳимовда допинг аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Хусусан, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясига Бирлашган спорт дунёси United World Wrestling (UWW) федерациясидан ҳам расмий мактуб келиб тушган. Мактуб мазмунида UWW Мустақил антидопинг ташкилоти (ITA) тахлилларига асосланган ҳолда Ҳасанбой Раҳимовда допинг аниқланганини айтилган.    

Хабарда баён қилинишича, Ҳасанбой Раҳимовдан ўтган йили Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида ўтказилган спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати чоғида олинган допинг-тахлил ижобий натижа берган. Текширув Германиянинг Дрезден шаҳридаги лабораторияда ўтказилган. Раҳимовнинг қон таркибида тақиқланган кломифен (S4 тоифа. гормонлар ва модуляторлар, метаболизм/кломифен) моддаси борлиги аниқланган. 

Айнан Нур-Султондаги жаҳон чемпионатида Ҳасанбой Раҳимов 125 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритиш баробарида Токио-2020 Олимпиадаси лицензиясини ҳам расмийлаштирган эди. 

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси шуни маълум қилади-ки, Ҳасанбой Раҳимов соғлиғида юзага келган муаммо сабаб шифокор тавсиясига кўра дори воситаси қабул қилган. Аммо, бу восита таркибида тақиқланган кломифен моддаси борлигини билмаган. Спортчи ўша пайтда соғлиғини биринчи ўринга қўйгани учун бироз эхтиётсизлик қилган. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг